Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан юртимизда халқаро анжуман ташкил этилди

2018-06-28 | Жамият

Аввал хабар берганимиздек Республикамизда “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 26 июнь куни Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгашнинг 53-сонли йиғилиши ўз ишини бошлади.

Халқаро анжуманни Ўзбекистон Республикасининг бош вазири ўринбосари Н.Отажонов кириш сўзи билан очиб, юртимизда бундай анжуманнинг ўтказилиши, яна бир бор жаҳон ҳамжамияти билан дўстона алоқаларимизни кун сайин мустаҳкамланиб бораётганлиги, хусусан Стандартлаштириш, метрология соҳаларини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишда бундай дўстона алоқаларнинг аҳамияти катта эканлигни таъкидлаб, барча қатнашчиларнинг ишларига омад тилади.

 Йиғилиш доирасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларнинг долзарб масалалари бўйича кенгашга аъзо бўлган давлатларнинг стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича миллий органларнинг раҳбарлари, шу жумладан Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ISO), Халқаро электротехника комиссияси (IEC), Польша стандартлаштириш қўмитаси (PKN), Франция Стандартлаштириш Идораси (AFNOR), Туркия Акрредитация Идораси (TURKAK),  Евро-Осиё давлатлари метрологик ташкилотлари ҳамкорлигининг ҳудудий метрологик ташкилоти (СOOMET) каби халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар.

Ўтган йилдан буён мазкур кенгашга раислик қилиб келаётган “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов йиғилишни бошқарар экан, кун тартибидаги масалаларга эътибор қаратди.

Анжуман доирасида белгиланган устивор вазифаларга кенгаш қатнашчилари ўз таклиф ва муносабатларини билдирдилар.

Тушликдан сўнг меҳмонлар ўз йўналишлари бўйича бўлимларга бўлинган ҳолда ишларини давом эттиридилар.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться