Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ органига ишга қабул қилиш жараёни бошланди

2018-06-29 | Жамият

Мавжуд солиқ тизимида эскирган услуб ва принципларга асосланган иш фаолияти - солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш имконини бермади, мазкур соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларнинг мавжудлиги тизим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Кадрларни танлаш ва жойига қўйишда билим ва профессионал қобилияти эмас, балки таниш-билишчилик, таъмагирлик иллатлари мавжудлиги коррупцияни ривожланишига шароит яратган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ солиқ идораларида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида, Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти тугатилди.

Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларига малакали кадрларни танлаш бўйича Давлат солиқ қўмитасида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди ва ишга кириш истагини билдирган фуқароларни ишга қабул қилиш жараёни бошланди.

Бунинг учун soliq.uz​ ёки my.soliq.uz​ сайтлари орқали резюме ҳамда ишга кириш мотивацияси (мақсади)ни электрон шаклда юбориш имконияти яратилди.

Бундан буён солиқ органларига ишга киришда тубдан янгича тизим - адолатлилик, шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади ва ишга кириш юзасидан қилинган мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқилиши таъминланади.

Қўшимча маълумотлар учун 244-97-97 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Резюмени жўнатиш учун https://my.soliq.uz/resume/tognk?lang=uz​ ҳаволасига ўтинг!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться