Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Қувноқлар ва зукколар”да иқтидорлилар сараланди
2018-07-02 | Жамият
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройида “Ёшлар куни” муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат қилиб келаётган ёшлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг мазкур босқичида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Фуқоро муҳофазаси институти ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаларидан келган 4та жамоа турли шартлар асосида ўз билим ва маҳорати, ҳозиржавоблиги, интелектуал салоҳиятини намойиш этишди.
– Бу лойиҳа тизимда хизмат қилиб келаётган ёшларнинг билими ва савиясини қай тарзда намойиш этиш йўлидаги ўзига хос имкониятдир, – дейди Фуқоро муҳофазаси итинситути жамоасининг иштирокчиси Ҳусан Халилов. – Танлов баҳонасида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган касбдошларимиз билан дўстлашдик, улар билан тажриба алмашдик.
Танловда биринчи ўринни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Фуқоро муҳофазаси институти жамоаси қўлга киритди. Тадбир сўнгида иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, Пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия уюштирилди.
Манба: ЎзА