Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Cекторлар раҳбарлари Ховосда олиб борилаётган ишлар билан танишди

2018-06-29 | Жамият

Cекторлар раҳбарлари Сирдарё вилоятининг Ховос туманида аҳоли билан мулоқот ўтказиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. 

Тумандаги Соҳибкор маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалладаги 504 хонадонда 700 дан ортиқ оила истиқомат қилади. 28 оила кам таъминланган, ногирони бўлган оилалар 41 та, пенсионерлар 502, мактаб ёшидаги болалар сони 818 нафарни ташкил этади. 

Маҳалла фуқаролар йиғинидан олинган маълумотга кўра, қишлоқда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 680 нафар бўлгани ҳолда, уларнинг 378 нафари ишсиздир. 

Соҳибкорда мавжуд 10 кўчанинг жами узунлиги 7,8 километр. Кўчалар ўйдим-чуқур, қишда лой, ёзда чанг бўлади. Шу сабаб кўчаларда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Уйлар қайтадан рақамланиб, кўчалар қайта номланмоқда. 

Мавжуд 11 кўп қаватли уйда 140 оила истиқомат қилади. “Йўл харитаси”га кўра “Соҳибкор ободлиги” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ташкил этилиб “Ипотека банк” вилоят бўлимида ҳисобрақами очилган. 

Кўп қаватли уйларда пудратчи “Ойбек Улуғбек инвест” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Уйларнинг том, фасад, кириш, ертўла қисмлари қайта таъмирланади. Шу кунгача 5 кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. 

Айни пайтда ноқонуний қурилмалар бузилиб, чиқиндилар белгиланган жойга ташиб чиқарилаётир. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳам кўмаклашмоқда. 

Бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларида маҳалла аҳли фаол иштирок этаётир. Масалан, тадбиркор Казбек Сабитов ҳаммом ва сунъий қопламали мини-стадион қуриш ниятида. Тадбиркорга ер майдони ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди. Ҳозир ер текислаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа амалга ошгач 10 нафар қишлоқ аҳолиси иш билан таъминланади. 

Маҳалладаги 7-умумтаълим мактаби 420 ўринга мўлжалланган бўлиб, амалда бу ерда 828 ўқувчи таҳсил олмоқда. Шунинг учун мактабни тубдан қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мактаб биносига қўшимча яна 650 ўринли ўқув биноси қурилаётир. Мустақилликнинг 27 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириладиган умумтаълим мактаби ўқувчиларга муносиб совға бўлади. 

Қишлоқда оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти, мактабгача таълим муассасаси йўқ. 

– “Обод қишлоқ” дастури доирасида тадбиркор Файзулла Толиповга 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва 2 қаватли мини-маркет қуриш учун ер майдони ажратилди, – дейди “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуназар Ҳасанов. – Тадбиркор бу ишларни амалга ошириш учун банкдан кредит олиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштирмоқда. Лойиҳа амалга ошгач 20 йигит-қиз иш билан таъминланади. 

Маҳаллада 12 километр узунликдаги электр ҳаво тармоғи ва 7 трансформатор мавжуд бўлиб, барча трансформаторлар капитал таъмирдан чиқарилди. 24 дона эски симёғоч бетонлисига алмаштирилиб, қўшимча яна 200 та бетон таянчга талабнома берилди. 640 метр ҳаво тармоғи СИП-4 замонавий кабель тармоғига алмаштирилди. 

Жами 4,2 километрлик ер ости табиий газ қувури, 7 дона ГРП (РДК-40, РДК-50) ўрнатиш мақсадида туман газлаштириш идораси мутахассислари томонидан монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Қишлоққа Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан Жиззах вилоятининг Зомин туманидан сув қувури тортиб келинмоқда. “Обод қишлоқ” дастури доирасида эса маҳаллий бюджетдан ички йўлларга 2,5 километр узунликдаги ичимлик суви линиясини тортиш учун 380 миллион сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, ҳозир вилоят “Сувоқова” ДУК томонидан Соҳибкор маҳалласи ҳудудидан ичимлик суви тик қудуғи қазиш ишлари олиб борилмоқда. 

“Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод қишлоқ” дастурига асосан 6 замонавий маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ва 60 ишчига мўлжалланган тикувчилик цехи очиш ҳам режалаштирилган. 

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться