Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ўзбекистонда аудитни ривожлантириш истиқболлари

25.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Республикамизда бозор инфратузилмаси изчил равишда такомиллаштирилиб борилиши натижасида аудитнинг қонуний асослари шакллантирилди.

Аёллар бандлиги таъминланмоқда

25.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 5 ойи давомида мамлакатимизда 131 минг нафардан ортиқ хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. 

Сурхондарё вилояти ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди

25.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йил ҳосили учун вилоят фермерлари 95 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос “Краснадор-99”, “Гром”, “Полавчанка” сингари эрта пишар ва серҳосил ғалла навларини етиштирди. Майсаларнинг бир текис ривожланишида тажрибали миришкорлар маслаҳати асосида иш юритилгани, сувдан тежаб, оқилона фойдаланилгани ва маҳаллий, минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилиб, замонавий технологиялар асосида парваришлангани ютуқлар омили бўлди.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси

22.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши доирасида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамаси бўлиб ўтди.

Андижонда Сайёр қабул ташкил этилди

22.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази”  давлат корхонаси ва Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси Шахрихон туманидаги жисмоний ва юридик шахслар билан Сайёр қабул ташкил этилди.

Адлия вазирлигида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилади

22.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2018 йилнинг 21-22 июнь кунлари Адлия вазирлигида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалари борасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари”га бағишлангандавра суҳбатиўтказилмоқда.

Очиқ осмон остида концерт

22.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Наманганда Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Open Air – Oltin Vodiy” – очиқ осмон остида концерт дастури намойиш этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Қозоғистон Республикаси элчисини қабул қилди

21.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Вазирликда бўлиб ўтган учрашув давомида томонлар бандликни таъминлаш ва меҳнат бозорини тартибга солиш соҳасидаги икки давлат ҳамкорлигининг муҳим ва устувор йўналишлари, тартибланган ва хавфсиз меҳнат миграцияси, шунингдек, иқтисодиётни рақамлаштириш истиқболлари ва илғор ахборот технологиялари жорий этилишини муҳокама қилишди.

БМТ Бош котиби ёшлар вакили Ўзбекистонга ташриф буюрди

21.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги

11-13 июн кунлари БМТ Бош котибининг Ёшлар вакили Жаятма Викраманаяке Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ёшлар вакили “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусида бўлиб ўтган xалқаро анжуманда иштирок этди.

Депутатлар турли соҳаларни ислоҳ қилишга доир долзарб қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

21.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

20 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакатни ривожлантиришнинг бугунги босқичида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни жаддалаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. 

Адлия вазирлиги томонидан волонтёрлик фаолияти билан боғлиқ қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди

21.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 20 июнидан  Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган  “Волонтерлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига қўйилди.

Юрт ислоҳотларига монанд эзгу ишлар самараси

21.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда "Бошқарув кадрларини тайёрлаш" дастури лойиҳаси натижаларига бағишланган тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистон – Корея: малакали кадрлар тайёрлаш доимий эътиборда

21.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда. Бунга ўзбек ва корейс халқлари характеридаги меҳнатсеварлик, орият, ватанпарварлик, шунингдек, бой тарих ва миллий анъаналарга садоқат туйғулари маънавий замин бўлиб хизмат қилмоқда. 

Сектор: Мурожаат, муаммо ва натижа

20.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилаётган 3-сектор томонидан эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Обод маҳалла - эзгулик бешиги

20.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Азалдан тинч юртга тўй-тантана, байраму шодлик ярашади дея бежиз айтилмаган. Бугун ҳам юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам, концерт дастурлари ўтказилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги тизимида жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлар лавозимлари жорий этилди

20.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Энди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари ҳисобланади. 

Тошкент шаҳрида мобиль алоқа марказлари ташкил этилади

20.06.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Хавфсиз пойтахт” концепциясини амалга ошириш доирасида жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва мобиль алоқа марказларининг фаолият юритиши амалиёти жорий этилади. 

Айрим йўналишлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик мутахассисликка қайта тайёрланади

20.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

“Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Европа Иттифоқи ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашди

20.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  вазирлик ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Х.Тўрахўжаевнинг Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи  Овидиу Мик, ЕИ лойиҳалари менежери Алессандро Лиамини ҳамда Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.