Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан эксперт давра суҳбати ўтказилди
2018-07-03 | Жамият
Бош прокуратурада оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканаллар ҳамда Интернет ахборот нашрлари вакиллари иштирокида «Фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлиги: аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказишнинг энг самарали восита ва шакллари» мавзусида эксперт давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюросининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича тармоқ раҳбарлари ва ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Эксперт давра суҳбати давомида халқ билан мулоқот ва уни турли шаклларда олиб бориш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазаси, секторларга ажратилган ҳудудлардаги ижтимоий ва иқтисодий шароитни яхшилаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш прокуратура органларининг устувор вазифалари эканлиги таъкидланиб, иштирокчиларга прокуратура органлари томонидан ушбу соҳаларда амалга оширилган ишларнинг ҳолати юзасидан маълумот берилди.
Тадбирда жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича ҳудудий тармоқ раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар. Хусусан, ҳар бир ҳудуддаги жиноятчилик аҳволи, прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган амалий ёрдам, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси