Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янгича ёндашув миллий армияни салоҳиятли кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади

2018-06-28 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Миллий армияни салоҳиятли кадрлар билан таъминлашга янгича ёндашувлар: амалиёт, муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мамлакат мудофаа соҳасини ислоҳ қилиш, профессионал асосдаги Қуролли Кучларни шакллантириш, унинг таркибини юқори малакали, касбий маҳорат ва жанговар қобилиятга эга, ҳарбий касб талабларига жавоб бера оладиган кадрлар билан таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда.
 
Бугунги кунда умумтаълим мактабларидаги 284 минг нафардан зиёд ўқувчига чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитиб келинмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиздаги 29 та таълим муассасаси зиммасига олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди. 
 
Армиянинг асосий таянчи бўлган сержантлар корпусини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг кичик мутахассисларини тайёрлаш мактабида 26 та йўналиш ва ихтисослик бўйича ҳарбийлар ўқитилмоқда.
 
Бугунги кунда миллий армияни салоҳиятли кадрлар билан таъминлашда янгича ёндашувларни қўллаш зарурлиги алоҳида айтиб ўтилди.
 
Давра суҳбатида ҳарбий таълимни ислоҳ қилиш, миллий ҳарбий илмий ва педагог, ҳарбий-техник, бошқарув ва муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг сифатини юксалтириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
 
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари зиммасига олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун битирувчиларини тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган, бироқ бу борадаги ишлар туманлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан самарали амалга оширилмаяпти. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик тадбирларини режалаштириш ва ўз вақтида бажариш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳам талабга жавоб бермайди.
 
Тадбирда сенаторлар томонидан шу каби қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, миллий армияни салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш самарадорлигини янада ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
 
Давра суҳбати якуни бўйича қўмитанинг тегишли тавсиялари қабул қилинди.
 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться