Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Самарқандда паррандачилик йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш мактаби ташкил этилади

12.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳрида Паррандачилик соҳасидаги муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари, экспорт салоҳиятини янада ошириш ва соҳани ривожлантириш борасидаги вазифаларга бағишланган республика анжумани бўлиб ўтди.

Хизмат кўрсатиш худудида ахоли билан мулоқот

12.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар уюштириш ишлари йўлга қўйилган. Шу каби тадбирларни марказнинг хизмат кўрсатиш ҳудудларида ташкил этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча марказнинг маъсул ходимлари иштирокида Тошкент вилоятининг Юқори-Чирчиқ туманида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув махалласи раислари, маҳалла фаоллари ва аҳолиси учун уюштирилди.

Жиззахда инвестицияларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

12.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Жиззах вилояти ҳокимлигида Давлат инвестиция қўмитаси раиси ўринбосари С.Бекенов иштирокида ҳамда вилоят ҳокими Э.Салиев раислигида вилоят, туман ва шаҳарларда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили ҳамда 2018-2019 йиллар учун тасдиқланган инвестиция лойиҳалари ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 1-ярим йилида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳамда 2-ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифаларга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

“SARDOBA TEX” МЧЖ 100 дан ортиқ хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлади

12.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2018 йилнинг 1 ярим йиллигида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Фарғона ШФЙда “SARDOBA TEX” МЧЖ ишга тушди. “SARDOBA TEX” МЧЖда ҳар хил турдаги трикатаж махсулотлари жумладан футболка, майка ҳамда пахта терми учун фартуклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат қиладиган янги лойиҳа

12.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан янги стратегик лойиҳа – “2018-2020 йилларда хотин-қизлар учун бизнес таълим тизимини такомиллаштириш” дастури ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда “Хавфсиз дарё” Давлат унитар корхонаси ташкил этилди

12.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ҳарбий билим юртининг 100 йиллиги тантанали нишонланди

12.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси)нинг ташкил топганига 100 йил тўлгани муносабати билан “Олий ҳарбий таълим муассасасининг Қуролли Кучлар ва Ватан ҳимояси учун офицер қадрлар тайёрлашдаги тарихий ҳиссаси” мавзуида халқаро ҳарбий-илмий анжуман ўтказилди.

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

11.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ўртасида хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар масалаларини ҳал қилиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ягона портал орқали бериладиган лицензиялар сони биттага кўпайди

11.07.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни бериш хизмати ишга туширилди.

Ўзбек экспортини ривожлантиришда Halol va GLOBAL G.A.P стандартларининг ўрни

11.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Жорий йилнинг 7 июл куни Наманган вилоятида «Ўзстандарт» агентлигининг Халқаро муносабатлар бошқармаси ҳамда Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида Halol va GLOBAL G.A.P стандартларини ривожлантириш, маҳсулот ва хизматлар экспорт хажмини ошириш, ички бозорни сифатсиз ва хавфли маҳсулотлардан химоя қилиш, иктисодиётга хорижий сармояларни жалб этиш, бозорлар ва рақобатни ривожлантириш бўйича ҳудудий семинар ташкил этилди.

Хорижий инвестиция қанча бўлди?

11.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Самарқанд вилоят ҳокимлигида вилоят, туман ва шаҳарларда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили ҳамда 2018 йил учун тасдиқланган инвестиция лойиҳалари ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан жорий йил иккинчи ярим йиллигида амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифаларга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Белоруссия Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда

11.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 10 июлида пойтахтимиздаги “Туркистон” меҳмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон ва Белоруссия Республикалари Ички ишлар вазирликларининг вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Наманганлик сувсозлар Қозоғистонда ҳамкасблари тажрибасини ўрганишди

11.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Наманган вилояти “Қишлоқичимликсув” масъулияти чекланган жамияти қозоғистонлик ҳамкасбларининг илғор тажрибалари билан яқиндан танишиш мақсадида Чимкент вилоятида бўлишди.

Жамоатчилик кенгашини ташкил қилиш истиқболларини муҳокама қилинди

11.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 9 июль куни Халқ таълими вазирлигида жамоатчилик ва бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, вазир ўринбосарлари А.Умаров, С.Бабаходжаев, А.Саъдуллаев, жамоатчилик ва бизнес вакиллари З.Хашимов (Korzinka.uz), Н.Акилова (Nestle), Х.Мамасаидов (Dekos.uz), У.Ишмухаммедов (IDP IELTS), М.Касымов (Technoplaza) ва Б.Арифджановлар (Paynet асосчиси) иштирок этди.

Ёшлар тадбиркорлиги – энг муҳим масала

11.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга келди. 

Болаларни миграция оқибатларидан ҳимоя қилиш масалаларига бағишланди

11.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда "Жануби-шарқий, Жанубий ва Марказий Осиёда миграциянинг зарарли оқибатларидан болаларни ҳимоя қилиш" халқаро лойиҳасининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистонда умумтаълим электрон кутубхона лойиҳасини амалга оширишда Жанубий Корея тажрибаси қўлланилади

10.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш борасида хорижий давлатлар компаниялари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Корея Республикаси томонидан молиялаштирилаётган “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳаси ана шу жараён маҳсули бўлди. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим масала

10.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Андижон шаҳридаги “Marjan investment group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси синтетик ҳамда аралаш матоларга гул босиш ва бўяшга ихтисослашган.

Жехун ЛИ: "Ҳамкорликка ҳамиша тайёрмиз"

10.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жанубий Корея Республикаси технопарклар ассоциацияси раиси Жехун Ли раҳбарлигидаги делегация ишбилармонлик ташрифи билан Наманган вилоятига келди.