Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
Ўзбекистон ва Покистон Ислом Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида меморандум имзоланди 26.09.2019ЖамиятМанба: ЎзАЖорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон ва Покистон Ислом Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. |
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича халқаро ташкилот ва элчихоналар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди 25.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигиЖорий йилнинг 25 сентябрь куни Давлат Статистика қўмитасида қатор халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ходимлари иштирокида учрашуви ташкил этилди. |
25.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2019 йил 24 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг Красноярск ўлкаси делегатлари билан бандлик ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорлик бўйича учрашув бўлиб ўтди. |
Ота-оналарга мурожаатнома: Байрамни муносиб нишонлайлик ва норозичиликнинг олдини олайлик! 25.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиЮртимизда кенг нишонланадиган 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига саноқли кунлар қолди. Айни пайтда мамлакатимизда мазкур байрамни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда. |
Приморье ўлкаси ҳудудида бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига 24.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигиЎзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020 йилда Приморье ўлкаси ҳудудида патент асосида ишлайдиган чет эллик ишчилардан транспорт соҳасида фойдаланишга тақиқ қўйилади. Тегишли №71-ПГ-сон қорор Губернатор Олег Кожемяко томонидан 2019 йил 12 сентябрь куни имзоланди. |
24.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мувофиқликни баҳолаш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида Ўзбекистон Аккредитация Маркази (O’ZAKK) ва Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий Аккредитация Тизими (ENAS) ўртасида Англашув Меморандуми имзоланди. |
Наркотаҳдидларга халқаро ҳамкорлик асосида тўсиқ қўйишни мақсад қилган Тошкент анжумани 24.09.2019ЖамиятМанба: ЎзАБирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий мақсадларидан бири – инсониятга хавф туғдираётган иллатларга қарши курашишда ташаббус кўрсатиш ва давлатларни ушбу мақсадлар йўлида бирлаштиришдир. |
АҚШ Махсус топшириқлар бўйича Элчиси билан учрашув тўғрисида 24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбэк билан учрашди. |
Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди 23.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиКуни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи полковник Умида Абдуллаева ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, ЮНИСЕФ халқаро психолог-маслаҳатчилари Светлана Рижикова ва Гулчеҳра Ниғмаджоновалар билан учрашди. |
Гиёҳвандликка қарши курашувчи кучларни бирлаштирган йирик халқаро анжуман бошланди 23.09.2019ЖамиятМанба: ЎзАТошкентда Яқин ва Ўрта Шарқда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича учрашув ўз ишини бошлади. |
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти 23.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигиЎзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга кўра 2019 йил 21 сентябрь куни Чимкент шаҳридаги Минтақавий ижтимоий-инновацион университетда Ўзбекистон Элчиси Саидикром Ниязходжаев, Чимкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Университет ректори Сандибай Боранбаев, Қозоғистон Халқ ассамблеяси раиси ўринбосари Шерзод Пулатов, Қозоғистон Халқ ассамблеясининг Чимкент шаҳри бўйича раиси ўринбосари Мурадали Халмурадов, Қозоғистон Республикаси ўзбекларининг “Дўстлик" этномаданий бирлашмалари ассоциацияси раиси Икрам Хашимджанов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Чимкент шаҳрида таълим олаётган Ўзбекситон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарларга қонуний чоралар кўриш ва келажакда нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур профилактика тадбирларини ўтказиш борасида кўриладиган чоралар муҳокама қилинди. |
Аёлларга нисбатан камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш масалалари муҳокама этилди 20.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиЎзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида БМТнинг Халқаро мустақил баҳоловчи эксперт-консультанти Элисон Кинг билан “Аёлларга нисбатан камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси” мавзусида тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни мурожаатлари учун “1146” рақамли ишонч телефонини ишга тушириш бўйича мувофиқлаштириш йиғилиши бўлиб ўтди. |
20.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси 2019 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида БМТнинг гиёхвандлик воситалари ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси (УНП ООН) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРР) экспертларидан ташкил топган делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. (Маълумот учун: Мазкур ташкилотлар Марказий Осиёда коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти потенциалини ва хусусий секторни мустаҳкамлаш борасида техник хамкорлик лойихасини ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганиш ишлари билан шуғулланади). |
"Бепул метро куни"да Тошкент метроси бўйлаб саёҳат 20.09.2019ЖамиятМанба: ЎзАБу йилдан Ўзбекистон “Европа ҳаракатланиш ҳафталиги” глобал кампанияси иштирокчисига айланди. Шу муносабат билан Тошкентда 19 сентябрь куни “Бепул метро куни” тадбири ўтказилди. |
19.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Давлат Статистика қўмитасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкентдаги Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган мамлакат дастурини баҳолаш юзасидан халқаро эксперт Элисон Кинг билан учрашув бўлиб ўтди. |
19.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув меморандумига мувофиқ, корейс тилидан EPS-TOPIK тест имтиҳони 2019 йил 23 сентябрдан 4 октябрь кунигача бўлиб ўтади. |
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам? 19.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси2019 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг жорий йил ўтган даврида амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботи ҳамда вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фуқароларимизни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш борасида олиб бораётган ишлари ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди. |
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган сохта хабарларга раддия 18.09.2019ЖамиятЖорий йилнинг 18 сентябрь куни Интернетдаги айрим ижтимоий тармоқларда маҳаллалардаги масжидлар сони, диний либосда юрадиган, соқол қўйган, миссионерлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда турли мақсадларда чет элга кетган фуқаролар сонини аниқлаш бўйича саводсизларча ёзилган хабар жойлаштирилиб, йиғилган маълумотни ички ишлар идоралари ва маҳалла жамғармасига тақдим этиш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хабарда гўёки ушбу кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан берилганлиги айтилган. |
18.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Жорий йилнинг 16-20 сентябрь кунлари Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида “ISO WEEK 2019” тадбирлари ва Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) Бош Ассамблеясининг 42 йиғилиши ўз ишини бошлади. |
18.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2019 йилнинг 17 сентябрь куни Давлат статистика қўмитасида Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида истеъмол нархлари индексларини ҳисоблаш бўйича ўтказилган минтақавий семинар натижаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. |