Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Покистон Ислом Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида меморандум имзоланди

2019-09-26 | Жамият

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон ва Покистон Ислом Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Меморандум билан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги, юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ва ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Адлия вазири Р. Давлетов мазкур меморандумнинг имзоланиши икки мамлакат адлия органлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожига янги туртки беришини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Покистон ва Ҳиндистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси мақомига эга бўлди. Покистон Адлия вазирлиги делегацияси илк бор 2017 йил 18-20 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ШҲТ адлия вазирлари мажлисида иштирок этди.

Манба: ЎзА

Поделиться