Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Навбатдаги манзил — Чилонзор

06.11.2019ЖамиятМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Хабарингиз бор, мамлакатимизда кетма-кет Давлат хизматлари марказларининг янги ва ҳар томонлама қулай бинолари фойдаланишга топширилиб келинмоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 55 тага етди.

 

Тошкент метрополитени 42 ёшга тўлди

06.11.2019ЖамиятМанба: «Правда Востока»

Бугун Тошкент метрополитени қурилганига 42 йил бўлди. “Lonely Planet” нашриёти Тошкент метрополитенини дунёдаги энг чиройли метрополитенлардан бири деб атади. Дарҳақиқат, у дунёдаги энг чиройли метрополитенлардан бири. Шунингдек, ВВС нашриёти яқинда мақола эълон қилиб, унда пойтахтимиз метрополитенининг кўркамлиги ва тимсолларга бойлиги ҳақида маълумот келтирган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш Республика штаби маълумотлари

06.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли мониторинг қилиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан иборат Республика штаби ташкил этилган.

Давлат статистика қўмитаси вакили миграция статистикаси бўйича семинар ва ишчи сессияда иштирок этди

05.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2019 йилнинг 28-31 октябрь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган миграция статистикаси бўйича семинар ва ишчи сессияда Давлат статистика қўмитаси Демографик кўрсаткичларни шакллантириш бўлими бошлиғи Шерзод Дуснаев иштирок этди.

Тез кунларда Тошкент телеминорасида паспортсиз кириш тартиби жорий қилиниши режалаштирилмоқда

05.11.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент телеминораси баландлиги бўйича жаҳоннинг 200 дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллайди. Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж пайдо бўлганлиги сабабли Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 1978–85 йилларда мазкур иншоот бунёд этилган. Тошкент телеминораси 3 та конуссимон тиргакка ўрнатилган. Ундан Бутунжаҳон буюк миноралар федерациясига бағишланган музей, «Коинот» ресторанининг «Алвон» ва «Мовий» заллари, кузатув майдончалари ўрин олган.

Интернетда тарқалган “01 001 VIP” давлат рақам белгиси билан боғлиқ видеотасвир юзасидан муносабат

05.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси “Uzavtomotobelgi” Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилади.

ДХА қандай қилиб топ-5га кирмоқчи?

05.11.2019ЖамиятМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Маълумки, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади.

Малайзия Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича тажрибасини ўрганмоқчи

05.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 4 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Малайзия бирламчи саноат вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Малайзия делегацияси томонидан Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашиш ҳамда юртимизнинг бу борадаги тажрибасини ўрганишдан иборат.

Покистонда Наманган вилояти кўргазмаси ташкил этилади

05.11.2019ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлигида 2 ноябрь куни Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон — Покистон савдо ва маданият маркази раиси Руҳайл Икром бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Ўзбекистон – Америка: дин ва қонун устуворлиги соҳасида тажриба алмашув

05.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда 4 ноябрь куни "Дин ва қонун устуворлиги" мавзусида Ўзбекистон – Америка илмий-амалий семинари бошланди.

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

05.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Қорақалпоқ тилшунослигининг йирик намояндаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Ҳусниддин Ҳамидов 84 ёшида вафот этди.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар ҳимояси

04.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ҳамкорлигида “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқаришˮ мавзусида минтақавий семинар ташкил этилди.

Аккредитация маркази ва Корея аккредитация кенгаши (KAB) ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

04.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация соҳасида Корея Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатлар ўртасида техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Аккредитация маркази билан Корея аккредитация кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув Меморандуми Германиянинг Франкурт-Майнда шаҳрида имзоланди.

Экспорт товарлар ортилган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун вақт 5.5 баробарга қисқарди

04.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Sof.uz сайтида эълон қилинган «Экспорт муаммолари: онлайн платформа йўқ, логистика қиммат, бюрократия ва бошқалар» сарлавҳали материал юзасидан Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Пойтахтимизда “Цемент саноати ва бозори” XVII халқаро анжуман ўз ишини бошлайди

04.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Россия Федерациясининг “Бизнес цем” компанияси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

01.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2019 йил 7 ноябрь (пайшанба) куни, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар ҳамда келгусида амалга оширилиши режа қилинган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг NIPPON KOEI компанияси билан коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича учрашув бўлиб ўтди

01.11.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Раҳманқулов ҳамда Япониянинг NIPPON KOEI компанияси вакиллари иштирокидаги учрашувда пойтахтмиздаги коммунал соҳадаги мавжуд вазият ва соҳадаги долзарб вазифалар кўриб чиқиди.

Аккредитация маркази ILAC-IAF йиғилишида иштирок этмоқда

01.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Германиянинг Франкфурт шаҳрида Ҳалқаро Аккредитация форуми (IAF) ва Ҳалқаро Лабораторияларни аккредиатциялаш ташкилотлари бош ассамблеясининг ҳар йили ўтказиладиган қўшма учрашуви бўлиб ўтди.

Татаристон Республикаси билан ҳамкорликда меҳнат соҳасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади

31.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазири Эльмира Зарипова бошчилигидаги делегация меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

31.10.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори