Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Урганч шаҳрида KOIKA билан ҳамкорликда касбга ўқитиш маркази қурилади

25.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIKA)нинг Ўзбекистондаги Офиси директори Сон Сонг Иль бошчилигидаги делегация вакиллари билан касбга ўқитиш тизими бўйича ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама этилди.

Президент аҳолига қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди

24.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Хитой–Тожикистон–Ўзбекистон халқаро автомобиль коридорини очиш юзасидан ҳамкорлик кучайтирилмоқда

24.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан Меҳнат вазирлигига ташриф буюрди

24.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 23 октябрь Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ташриф буюрди.

Нотўғри овқатланиш болалар саломатлигига жиддий зарар етказмоқда

24.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тошкeнтда Озиқланиш бўйича Ўзбекистонда ўтказилган Миллий тадқиқот натижалари ҳамда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИCEФнинг "Жаҳон болаларининг аҳволи – 2019: болалар, озуқа ва озиқлантириш" номли ҳисоботлари тақдимотлари ўтказилди.

Душанбе шаҳрида ўзбек тили байрами

24.10.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистоннинг Тожикистон Республикасидаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида бўлди

23.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида бўлди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳуқуқ ҳимоячилари билан фаол ҳамкорликни давом эттирмоқда

23.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Халқаро меҳнат ташкилотининг 29-сонли ва “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли конвенциялари ижросига мувофиқ, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар орасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Халқаро меҳнат ташкилоти “Учинчи томон мониторинги” вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан йўлга қўйган фаол ҳамкорлик алоқалари муҳим ўрин тутади.

АЭС қурилиши жараёнлари билан танишув

23.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

2019 йил 21 октябрда «Ўзатом» агентлигида атом технологиялари бўйича ахборот агентлиги негизида танишув семинари ташкил қилинди.

Интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи

22.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ахборот тарқатиш технологиялари ривожланган бугунги замонда аҳоли учун зарур маълумотларни уларга ўз вақтида холис, ҳаққоний ва ишончли манбалар орқали етказиш долзарб саналади.

Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари

19.10.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

2019 йил 18 октябрь куни ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий-назарий конференцияси ўтказилди. 

Душанбе шаҳридаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар

18.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг ахборот соҳасидаги ҳамкорлиги мавзусида вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

"LG Electronics Overseas Trading FZE" компанияси вакиллари “Ўзстандарт” агентлигида бўлди

18.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлигида "LG Electronics Overseas Trading FZE" компаниясининг Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ваколатхонаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Чироқчи туманида янги ва замонавий шарт-шароитларга эга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

18.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 15 октябрь Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида янги ва замонавий шарт-шароитларга эга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Истеъмолчиларга эслатма

17.10.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.14й.даги 194-Қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 13-бандига мувофиқ, хонадонларни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини бериш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади. Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8° С дан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8° С юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Адлия вазири инглиз юридик компанияларини Ўзбекистонда ваколатхона очишга чақирди

17.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкент шаҳрида «English Law Day in Tashkent» («Тошкентда инглиз ҳуқуқи») халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Руслан Давлетов Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни санади

17.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазири Руслан Давлетов тадбиркорлик соҳасида 80га яқин лицензия ва рухсатномалар бериш бекор қилингани ҳақида маълумот берди.

Сингапурга бораётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

17.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Сингапур Республикасидаги Элчихонаси мазкур мамлакат ТИВга таянган ҳолда маълум қиладики, Сингапур Иммиграция ва назорат-ўтиш пунктлари хизмати 2019 йил 14 августдан бошлаб Сингапурга киришни қайд этиш (SG Arrival Card) электрон хизматининг тажриба версиясини синовдан ўтказмоқда.