Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Приморье ўлкаси ҳудудида бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

2019-09-24 | Жамият

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020 йилда Приморье ўлкаси ҳудудида патент асосида ишлайдиган чет эллик ишчилардан транспорт соҳасида фойдаланишга тақиқ қўйилади. Тегишли №71-ПГ-сон қорор Губернатор Олег Кожемяко томонидан 2019 йил 12 сентябрь куни имзоланди.

Ҳужжатга кўра чет эллик фуқароларнинг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобуслар, трамвай, троллейбус ва такси ҳайдовчиси сифатида ишлашлари тақиқланади. Сайёҳлик ва экскурсия йўналишлари бўйича фаолият юритадиган ижарага олинган автобус ҳайдовчилари бундан мустасно.

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россия ҳудудида бўлиб турган ва Приморе ўлкасига боришни режалаштираётган фуқароларимизга юқорида кўрсатилган таъқиқларни ҳисобга олишларини сўрайди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамалари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться