Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бўлиб ўтадиган EPS-TOPIK тест синовлари тўғрисида эълон

2019-09-19 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув меморандумига мувофиқ, корейс тилидан EPS-TOPIK тест имтиҳони 2019 йил 23 сентябрдан 4 октябрь кунигача бўлиб ўтади.

EPS-TOPIK тест имтиҳони бўлиб ўтадиган манзил:

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй. “Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи” биносида. Мўлжал: “Афруз” тўйхонаси.

Сиздан имтиҳонга келганингизда сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

  1. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
  2. 3,5 х 4,5 бўлган сифатли оқ фонли рангли фото сурат (2 дона);
  3. 24 АҚШ доллари тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (тўлов қилмаган фуқаролар тест кунига қадар тўлашлари шарт).

Диққат! Билишнгиз керак бўлган маълумотлар:

  1. EPS-TOPIK тест имтиҳонига фуқаролик паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
  2. Фуқаролар EPS-TOPIK тест имтиҳонига белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.
  3. Махсус тест имтиҳонига белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар тест имтиҳонига киритилмайди.
  4. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) шартларига кўра такрор ёки қайта аппеляция EPS-TOPIK тест имтиҳонлари ўтазилмайди.
  5. Тест имтиҳонида электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳоказолардан) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
  6. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) талабларига мувофиқ EPS-TOPIK тест имтиҳонининг қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Маълумот учун:

Муаммолар ва камчиликлар вужудга келган тақдирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

+99871 202-33-55

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться