Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳолини рўйхатга олиш бўйича халқаро ташкилот ва элчихоналар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

2019-09-25 | Жамият

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Давлат Статистика қўмитасида қатор халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ходимлари иштирокида учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда аҳолини рўйхатга олишда Давлат статистика қўмитасининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда халқаро ташкилотлари, хусусан, UNFPA томонидан кўрсатиладиган ёрдам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Томонлар ҳамкорликнинг бошқа устувор йўналишларини тўғрисида фикр билдириб, аҳолини рўйхатга олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирилди.

Учрашув дўстона ва кўтаринки руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться