Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Хизмат сафари натижалари бўйича тақдимот ўтказилди

09.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Давлат статистика қўмитасининг Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Шералиев 2019 йил 30 сентябрь - 2 октябрь кунлари Женева шаҳрида (Швейцария) БМТЕИК, ЭВРОСТАТ ва ИХРТ билан биргаликда ташкил этилган Корхоналар регистрини юритиш масалалари бўйича экспертлар гуруҳининг йиғилишида иштирок этди.

Тошкент Декларациясида бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилган

08.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги Йиллик 6-семинари ниҳоясида Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзо мамлакатларида ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент Декларацияси қабул қилинди. Мазкур муҳим ҳужжатда акс этган, Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси томонидан намоён этилган ташаббускорлик, етакчилик мавқеи барча аъзо давлатлар, нуфузли халқаро ташкилот ва тузилмалар томонидан эътироф этилди.

Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Комиссиясининг халқаро семинари очилди

08.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

7 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги йиллик 6-семинари иш бошлади.

Давлат меҳнат инспекцияси Денов ва Когон туманларидаги ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди

07.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Куни кеча маҳаллий интернет нашрларида Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фуқароларнинг пахта теримига мажбурий тарзда йўналтирилгани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туманида айни жараёнга болаларнинг жалб этилаётгани хусусида хабарлар эълон қилинди. Журналистлар воқеа жойида бўлиб, одамлар билан мулоқот қилишди, фотоматериаллар тақдим қилишди. Воқеа иштирокчиларининг аксарияти ўз хоҳишига кўра пахта даласида эканини таъкидласада, Давлат меҳнат инспекциясининг ўрганишлари айни йўналишда қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилганини кўрсатди.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги барқарорлик – аҳолининг ҳаётдан рози бўлишини таъминловчи муҳим омил

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кирмоқчи

04.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Транспорт вазирлигида Ҳиндистоннинг “Delhi International Airport Limited” компанияси молиявий директори Санжив Эдвард бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Пермь вилоятида ЙТҲга учраган 32 нафар йўловчини сақлаб қолган Данил Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги жамоасига қабул қилинди

04.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Данил Юлдашев. Эндигина 20 ёшни қаршилаган бу йигитнинг исм-шарифи сизга таниш эмасдир ҳойнаҳой, бироқ унинг қаҳрамонона ҳаракатлари ҳақида аниқ эшитгансиз. 2019 йилнинг 17 августи. Айнан мана шу куни Россиянинг Пермь вилоятида маҳаллий вақт билан соат 17:00лар атрофида йўловчи автобус автоуловнинг носозлиги сабаб дўкон деворига бориб урилади. Фалокат оқибатида 32 нафар йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилади, бир нафар йўловчи эса воқеа жойида ҳалок бўлади. Ҳалокат жойида бахтли тасодиф туфайли Данил Юлдашев бўлмаганда, уларнинг сони ошган бўларди балки.

Соғлиқни сақлаш вазири тажовузга учраган тез тиббий ёрдам ходими ҳолидан хабар олиб, Бош прокурорга мурожаат қилди

04.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 6-подстанциянинг тез тиббий ёрдам ходими Жаҳонгир Хўжаевнинг ўзига нисбатан бемор яқинлари томонидан тажовуз қилингани ҳақидаги мурожаати эълон қилинган эди. Унда тиббиёт ходими беморнинг қариндошлари томонидан ҳақоратланиб, унга жароҳат етказилгани қайд этилади.

Касбга ўқитиш тизимида Осиё тараққиёт банки билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

03.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистонда касбга ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, бу борада моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари Осиё тараққиёт банки вакиллари билан 28 сентябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди.

Меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилди

03.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 2 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Бош вазир маслаҳатчиси, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти мудири Комил Рашидов бошчилигида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган видеомажлис ўтказилди.

Расмий муносабат: “Фарғона ҳокими тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди” сарлавҳали материал юзасидан

02.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган материал юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида, 2019 йил 29 сентябрь куни соат 20.45ларда Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг директор ўринбосари М.Д. “Нексия” русумли автомашинасини Қўқон шаҳри томон бошқариб кетаётиб, йўлни ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетганлиги ва йўлни ёритувчи темир столбага урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлганлиги аниқланган.

Ҳиндистонда бўлиб турган ёки у ерга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

02.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши ва уларнинг натижасида содир бўлган сув тошқинлари ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлдилар. Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбони бўлди. Одамларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ҳамда мол-мулкидан айрилган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёев: Элимиз ватанпарвар авлод билан ҳақли равишда фахрланади

02.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар фахрий унвонлар ва медаллар билан тақдирланган эди.

МТВ Бекободдаги заҳарлагниш ҳолати бўйича текширув ўтказди

30.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги Бекободдаги 15-сонли МТТдаги озиқ- овқатдан заҳарланиш ҳолатини чуқур ўрганиб чиқди.

Жаҳон банки миссияси билан учрашув

27.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А.Бегалов бошчилигида Жаҳон банки миссияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Ўзатом“ АЭС қурилишида халқаро тажрибани ўрганмоқда

27.09.2019ЖамиятМанба: ЎзА

“Ўзатом“ агентлигида Атом энергияси халқаро агентлиги мутахассис ва экспертлари иштирокида ўтказилган семинар атом электр станцияларини молиялаштириш ва шартномалар тузиш масалаларига бағишланди.

USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти дастури бўйича тадбирлар

26.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти дастури доирасида Агентлик раҳбар ва мутасадди ходимлари ҳамда соҳа билан бевосита боғланган бошқа ташкилот вакиллари учун семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти (ISO) Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида Хиндистон Стандартлаштриш Бюро (BIS) билан учрашув ўтказилди

26.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шахрида бўлиб ўтаётган ISO ташкилоти Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида Хиндистон Стандартлаштриш Бюро (BIS) рахбари жаноб Рохит Кумар Пармар бошчилигидаги делегация аъзолари билан билан учрашув бўлиб ўтди.

Статистика ҳамкорлигидаги кейинги қадам

26.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Молдованинг Кишинёв шаҳрида ўтказилаётган Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари учун “Статистика ҳамкорлигидаги кейинги қадам" мавзусида ташкил этилган семинарда Давлат статистика қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

ХТВ 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан #ustozgaehtirom челленжини эълон қилади

26.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан #ustozgaehtirom челленжини эълон қилади.