Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аёлларга нисбатан камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш масалалари муҳокама этилди
2019-09-20 | Жамият
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида БМТнинг Халқаро мустақил баҳоловчи эксперт-консультанти Элисон Кинг билан “Аёлларга нисбатан камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси” мавзусида тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни мурожаатлари учун “1146” рақамли ишонч телефонини ишга тушириш бўйича мувофиқлаштириш йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи полковник Умида Абдуллаева ҳам иштирок этиб, меҳмонларга аёлларнинг камситилишига қарши ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатимиз ички ишлар органларида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар, шунингдек 2019 йил 2 сентябрь кунги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларидан кўзланган мақсадлар хусусида сўзлаб берди. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам қатнашиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Самимий руҳда ўтган ушбу йиғилишда ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги