Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши ва Халқаро стандартлаштириш ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2019-09-18 | Жамият

Жорий йилнинг 16-20 сентябрь кунлари Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида “ISO WEEK 2019” тадбирлари ва Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) Бош Ассамблеясининг 42 йиғилиши ўз ишини бошлади.

Халқаро учрашувда ISO ташкилотининг турли техник қўмиталари фаолияти, ривожланаётган давлатларнинг стандартлаштириш тизимини сифат жиҳатдан янгилаш механизмлари, стандартлаштириш соҳасига оид турли хил мавзуларда сессиялар ва бир қатор манфаатли учрашувлар бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши (МГС) ва ISO вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. ISO ташкилоти президенти Джон Уолтер, Бош Котиб Серхио Муика ҳамда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши вакиллари иштирок этган учрашувда МДҲ давлатларида халқаро ISO стандартларни жорий этиш, ISO ташкилоти техник қўмиталари ва МДҲдаги мавжуд техник қўмиталар фаолиятини тубдан яхшилаш, стандартлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ISO 2030 стратегияси ва МГС 2030 стратегияси лойиҳалари муҳокама этилди. Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться