Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни

30.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2019 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 9-апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Норма ижодкорлиги амалиётига янги воситалар жорий қилинмоқда

30.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адлия органлари ва муассасаларини 2030 йилгача ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари тўғрисида» қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди (https://regulation.gov.uz/ru/document/9379).

Мажбурий меҳнатга йўл қўйган масъуллар жавобгарликка тортилди

30.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш ва меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ишлари давом эттириляпти.

Словакия элчиси Тошкентда “Тинчлик дарахти” лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди

29.10.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Словакиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Борини қабул қилди.

Божхона божлари ставкаларини белгилашда халқаро ва миллий тажриба

29.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг асосий қисмини тариф усули ташкил қилади. Тариф усулининг асосини бож тарифи, яъни божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган, ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси принциплари ва қоидаларига асосан бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкалар тўплами ташкил этади.

Шаффоф ва адолатли солиқ тўлаш механизмини яратиш – асосий мақсад

29.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

28 октябрь куни Давлат солиқ қўмитасида Россия Федерациясининг профессионал таълим институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро сессияда статистика соҳасида 2030 йилга мўлжалланган янги стратегик ёндашув ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди

29.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари Давлат статистика қўмитаси Раиси Бегалов Баҳодир Абдусаломович бошчилигидаги делегация Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Статистика комиссиясининг 8-сессиясида иштирок этди.

ЙПХ инспектори қоидабузарни кўз билан кўриб ҳам тўхтатишга ҳақли

29.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди

29.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Парламент қуйи палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Семинар-тренинглар бошқарув самарадорлигини оширади

29.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида БААдан келган экспертлар иштирокида келажакни шакллантириш ва Форсайт тизимини ўзлаштириш масалаларига бағишланган семинар машғулотлари бошланди.

Адлия вазири ёшлар билан учрашди

28.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Бугунги кунда Ўзбекистонда 33 млн. 697 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 18 млн. 119 мингдан ортиғини (53,7 %) ёшлар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг kun.uz ахборот манбаида ёритилган «Ғиждувондаги ёпилиш хавфида қолган боғчалар: кимгадир битим керак, кимгадир йўл» мақоласига расмий баёноти

28.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Жорий йилнинг 23 октябрь куни “KUN.UZ” ижтимоий тармоғида Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги бир нечта ташаббускорларнингдавлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳаракатлари юқори ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида тайёрланган видео лавҳасиэълон қилинган эди. 

“Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ лицензияси тўхтатилди

28.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖга берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилганини маълум қилади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси ва Бош консулхонаси парламент сайловига тайёргарлик кўрмоқда

28.10.2019СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг семинари бўлиб ўтиб, унда республикада 22 декабрда ўтказиладиган парламент сайловига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди. Семинарда илк бор Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхонаси билан видеоалоқа орқали боғланилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ишбилармон доиралари учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида

28.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ишбилармон доиралари вакиллари учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида 2019 йил 27 августда Пекин шаҳрида имзоланган Битим кучга кирди.

Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг Урганч тумани 2-сонли МТТдаги холат юзасидан дастлабки ўрганиш бўйича расмий маълумот

25.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Жорий йилнинг 24 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Урганчтумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси С.С. ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётганлиги акс этган видео кенг оммага тарқатилган. Айни кунда ушбу ҳолат МТВ томонидан назоратга олинди. МТТ кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирларни болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар бўйича далил сифтида тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига қонуний чора кўриш учун тақдим этиш мақсадида, видеокузатув камераси хотираси сақланувчи хона муҳрланди.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти жамоасига

25.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишдаги ҳамкорлик

25.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ҳамда Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот маркази ўртасида “Одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш” бўйича тузилган меморандумга асосан Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти қошида ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлар хонасида давлат ва нодавлат, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

25.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2019 йил 31 октябрь (пайшанба) куни, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.