Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

“ЙПХ ходими билан жанжал” номли видеолавҳа юзасидан

16.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 14 октябрь куни телеграмм мессенджеридаги “Борода” каналига “ЙПХ ходими билан жанжал” номли видеолавҳа жойлаштирилган.

Ички ишлар органи ходимига нисбатан тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан

16.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимига нисбатан фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилаётгани акс этган видеолавҳа тарқатилди.

АҚШ элчиси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлди

16.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 15 октябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро меҳнат ташкилоти вакили билан учрашув

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳасининг бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп бошчилидаги Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ шикоятга муносабат

15.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 октябрь куни “Dunyouzbeklari.com” интернет тармоғига жойлаштирилган “Ҳеч ким авария бўлай деб йўлга чиқмайди” сарлавҳали шикоят хати ўрганиб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан

15.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумот беришича, жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 16:35ларда Қўнғирот-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд билан Нукус-Тўрткўл йўналишининг 693 км 5-тўсиғида, давлат рақами 95 D 654 HA бўлган Нексия русумли автомашинаси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар

15.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Айни пайтда юртимизда пахта терими авжида. Жорий йилда мазкур жараённи тартибли ташкил этиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, терим учун белгиланган миқдордаги маблағларни ўз вақтида тўлиқ берилишини назорат қилиш юзасидан қатор ишлар олиб бориляпти. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мажбурий меҳнатга барҳам бериш, мажбурий меҳнат учун жавобгарликнинг қатъийлиги бўйича фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида жойларда 200 дан ортиқ семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

#huquqiybilimlarkuni: одамлар давлат органлари билан эркин ва қўрқмай мулоқотга киришмоқда

14.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам давом эттиришга киришди. Фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси бу йил ҳам ўтказилди.

Меҳнат мигрантларининг ҳаётий хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Ўзагросуғурта” АЖ бошқарув раиси Сарвар Отамуратов билан учрашув бўлиб ўтди

14.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Меҳнат мигрантларининг ҳаётий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини янада мустаҳкамлаш бўйича 2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Ўзагросуғурта” АЖ бошқарув раиси Сарвар Отамуратов билан учрашув ўтказилди.

ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

14.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ турли хилдаги маълумотлар тарқалиши натижасида мазкур ҳолатлар юзасидан ОАВ вакиллари ва фуқароларимизда бир қатор саволлар туғилмоқда.

Россия ҳудудида бўлиб турган ёки у ерга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

14.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россия ИИВнинг Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасида 2011 йил 28 мартга қадар берилган амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-43-моддалари ва 6-7-иловаларига мувофиқ Россия Федрацияси ҳудудида тан олинади.

“The Chance” республика ёшлари форуми ўтказилди

14.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олийгоҳнинг мустақил талабалар уюшмаси томонидан “The Chance” республика ёшлари форуми ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси иши якунланди

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Олий Мажлис Сенати аъзолари йигирма учинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини муҳокама қилдилар.

Тирбандликни бартараф этиш учун хорижликлар таклиф этилди

14.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Транспорт вазирлигидан хабар беришларича, транспортнинг барча турлари ва йўл хўжалиги ривожланиши учун муҳим бўлган “Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди.

21 май – Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни этиб белгиланди

11.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни кўриб чиқди.

Транспорт вазирлиги вакиллари халқаро кўргазмада иштирок этди

11.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Шу кунларда Германиянинг Мюнхен шаҳрида аэропортларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги “Inter Airport Europe 2019” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазмада бутун дунёдан 500 га яқин компания иштирок этмоқда.

Танзила Норбоева: “Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига барҳам берилмоқда”

11.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда маъруза қилган Сенат раиси Танзила Норбоева мамлакатимиз иқтисодиёт соҳасидаги ўзгаришлар бўйича мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“GLOBAL GAP”: Европа экспертлари билан назариядан амалиётга қадам

10.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ўрганиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида жорий йилнинг 7-12 октябрь кунлари Латвия давлатида “GLOBAL GAP” стандарти талаблари асосида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ушбу турдаги маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, халқаро бизнес кооперациясини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро стандартлар ва сертификатлаштиришга бўлган замонавий талабларни ўрнатиш, мутахасислар тайёрлаш бўйича амалий машғулот ва семинар-тренинглар ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

09.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 9 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Светлана Артикованинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлими раҳбари Ришард Коменда билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатсига амалга оширилган мурожаатлар тахлили

09.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2019 йил сентябрь ойи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари 2784 та қўнғироқ қабул қилинган бўлиб, ушбу қўнғироқларнинг ҳафта кунлари кесимидаги статистикаси қуйида келтирилган.