Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат статистика қўмитаси ва БМТнинг Тошкентдаги Аҳолишунослик жамғармасининг икки томонлама ҳамкорлиги

2019-09-19 | Жамият

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Давлат Статистика қўмитасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкентдаги Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган мамлакат дастурини баҳолаш юзасидан халқаро эксперт Элисон Кинг билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда UNFPAнинг мамлакат дастурини баҳолашда Давлат статистика қўмитаси ва БМТнинг Аҳолишунослик бўйича ваколатхонаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Давлат статистика қўмитаси вакиллари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини қайта рўйхатга олишни ўтказишда UNFPA жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Томонлар ҳамкорликнинг бошқа устувор йўналишларини тўғрисида фирк билдириб, БМТ томонидан амалга оширилаётган дастурлар доирасида мулоқотни давом эттиришга умид билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться