Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўтказилган минтақавий семинар таассуротлари

2019-09-18 | Жамият

2019 йилнинг 17 сентябрь куни Давлат статистика қўмитасида Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида истеъмол нархлари индексларини ҳисоблаш бўйича ўтказилган минтақавий семинар натижаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат статистика қўмитасининг Истеъмол нархлари индекси бўлим бошлиғи Музаффар Жомолов маъруза қилди. У 2019 йилнинг 11-13 сентябрь кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий семинардаги иштироки ҳақида тўхталар экан, Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда дуч келаётган муаммолар, нарх индексларини халқаро методологияси ҳамда амалиёти билан танишиш, муайян салмоқ вазнларнинг тузилиши бўйича иштирок этган экспертларнинг тақдимотлари ва нарх маълумотларини мултимедия воситалари орқали шакллантириш тажрибаси бўйича қатор масалаларнинг муҳокама қилинганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, семинар давомида М.Жомолов истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш соҳасидаги халқаро экспертларнинг фикрлари, иштирокчи мамлакатлар тажрибаларининг сўнгги ютуқлари ва янгиликлари хусусида сўз юритди. Минск шаҳрида ўтказилган семинарда экспертлар ўзаро фикр алмашиш билан бир қаторда, статистика соҳадасиги ютуқлар, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган ишлар бўйича фикр-мулоҳаза алмашгани таъкидланди.

Семинар якунида мавзу юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться