Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистонда Наманган вилояти кўргазмаси ташкил этилади

2019-11-05 | Жамият

Наманган вилояти ҳокимлигида 2 ноябрь куни Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон — Покистон савдо ва маданият маркази раиси Руҳайл Икром бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров делегация аъзоларини қутлар экан, икки мамлакатни азалдан тарихий ва маданий алоқалар боғлаб турганини таъкидлади. Бугунги кунда бу алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо-сотиқни жадаллаштиришга урғу берилаётгани учрашувда алоҳида қайд этилди. Жорий йилнинг сентябрь Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Покистонга амалга оширган сафарида ҳам шу мақсад кўзлангани билдирилди.

Руҳайл Икром самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Покистонлик тадбиркорлар Наманганга инвестиция киритишга тайёр эканлиги, бугундан бошланган уч кунлик сафар давомида бу эрда инвесторлар учун яратилган шароитлар батафсил ўрганилишини маълум қилди. Лаҳор шаҳри мери ҳамда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Лаҳорда Наманган вилоятига бағишланган йирик кўргазма ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини қайд этди.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться