Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда “Цемент саноати ва бозори” XVII халқаро анжуман ўз ишини бошлайди

2019-11-04 | Жамият

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Россия Федерациясининг “Бизнес цем” компанияси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мутасадди ташкилот вакиллари, халқаро экспертлар, хорижий ва маҳаллий компания вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган ушбу тадбирда соҳадаги эришилган ютуқлар ва келгуси режалар, шунингдек, цемент саноатини ривожлантириш бўйича йирик инвестиция лойиҳалар ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
 
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Баҳодир Исмоиловнинг таъкидлашича, “Цемент саноати ва бозори” XVII Марказий Осиё халқаро конференцияси юртимизда 8 маротаба ўтказилган. Халқаро анжуман Ўзбекистон цемент саноатини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳамкорликда ишлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим ҳисобланади. Боиси шундаки, унда 16 давлатдан 80 дан ортиқ цемент саноати мутахассислари, халқаро экспертлар, йирик компания вакиллари иштирок этади.
 
Анжуман доирасида цемент саноати учун дунёга машҳур йирик ускуна ва техника ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ҳам ўтказилади.
 
Маълумот ўрнида, “Цемент саноати ва бозори” XVII халқаро конференцияси 4-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться