Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг NIPPON KOEI компанияси билан коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича учрашув бўлиб ўтди

2019-11-01 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Раҳманқулов ҳамда Япониянинг NIPPON KOEI компанияси вакиллари иштирокидаги учрашувда пойтахтмиздаги коммунал соҳадаги мавжуд вазият ва соҳадаги долзарб вазифалар кўриб чиқиди.

Унда пойтахт ҳокимиги мутасаддиллари хорижий компания вакилларига Тошкент шаҳридаги оқава сув ва иссиқлик таъминоти қандай йўлга қўйилгани, ушбу тизимларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва лифтларни алмаштириш масалалари ҳақида маълумот бердилар. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги 3000дан ортиқ лифтлар янгиланиши керак, шунингдек, аҳоли яшаш пунктларига 300 км.дан ортиқ оқава сув қувурлари ётқизилиши лозим, қолаверса, иссиқлик тизими ҳам қатор ислоҳотларни талаб этмоқда. Япония томони ушбу масалаларни ўрганган ҳолда ҳамкорлик юзасидан таклифларини тайёрлашини қайд этди. Яқин кунларда икки томон вакиллари яна бир бор учрашишга келишиб олишди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться