Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат статистика қўмитаси вакили миграция статистикаси бўйича семинар ва ишчи сессияда иштирок этди

2019-11-05 | Жамият

2019 йилнинг 28-31 октябрь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган миграция статистикаси бўйича семинар ва ишчи сессияда Давлат статистика қўмитаси Демографик кўрсаткичларни шакллантириш бўлими бошлиғи Шерзод Дуснаев иштирок этди.

Ушбу семинар ва ишчи сессияда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Бельгия, Бангладеш, Бутан, Канада, Колумбия, Эстония, Грузия, Греция, Венгрия, Ирландия, Исроил, Испания, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Мексика, Македония, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Молдова, Россия, Сербия, Словения, Швеция, Швейцария, Тожикистон, Туркия, Украина, Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон давлатларидан статистика органлари мутахассислари, Евростат, Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ), МДҲ статистика қўмитаси (CIS-STAT) экспертлари иштирок этди.

Семинар ва ишчи сессиянинг асосий мақсади - миграция статистикаси соҳасидаги сўнгги янгиликлар, миграция маълумотларини йиғиш бўйича янги усуллар ҳамда хорижий давлатларнинг миграция статистикаси кузатув натижалари билан иштирокчиларни таништиришдан иборат.

Семинар ва ишчи сессия давомида Евростат, МДҲ статистика қўмитаси ва бир қатор экспертлар тақимот қилди, шунингдек, миграция статистикаси бўйича тушунтиришлар, тавсиялар берилди ва тажрибалар ўрганилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться