Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Татаристон Республикаси билан ҳамкорликда меҳнат соҳасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади

2019-10-31 | Жамият

Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазири Эльмира Зарипова бошчилигидаги делегация меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Делегация Татаристон Меҳнат вазири билан бирга, вазир ўринбосари Клара Тазетдинова, ТР давлат кенгаши депутати Альберт Мухаметшин, “Метроэлектротранс” ДУК бош директори Асфан Галявов, “Альметов йўловчи автотранспорт ишлаб чиқариш бирлашмаси” АЖ бош директори ўринбосари Диана Рашитова, хусусий тадбиркор Сергей Минаевдан таркиб топган.

30 октябрь куннинг биринчи ярмида Татаристон делегацияси Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономаркази” МЧЖда бўлди.

Делегация дастлаб “Ишга марҳамат” МЧЖда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ташрифнинг асосий мазмунини делегация аъзоларининг Ўзбекистонда иш олиб бораётган хусусий бандлик агентликлари вакиллари билан учрашуви ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида маълумот алмашиши ташкил этди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири билан учрашди.

Учрашувда томонлар Татаристон Республикаси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини уюшган тартибда жўнатиш ва жалб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон ва Татаристон Меҳнат вазирликлари ўртасида ҳамкорлик келишувини имзолаш, Ўзбекистонда Татаристон Республикасига ишга кетишдан олдин тайёрлайдиган ўқув марказини очиш, Татаристондаги йирик иш берувчилар билан Ўзбекистонда фаолият юритаётган ХБА ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва ўзаро маълумот алмашиш, шунингдек, ҳамкорлик режаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться