Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аккредитация маркази ва Корея аккредитация кенгаши (KAB) ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
2019-11-04 | Жамият
Мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация соҳасида Корея Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатлар ўртасида техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Аккредитация маркази билан Корея аккредитация кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув Меморандуми Германиянинг Франкурт-Майнда шаҳрида имзоланди.
Англашув меморандумида қуйидаги ҳамкорлик йўналишлари кўзда тутилган:
- халқаро стандартлар талабларига асосан мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказиш орқали, мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олинишига шароит яратиш;
- ташкил қиланадиган аккредитация ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги профессионал малака ошириш тадбирларининг йиллик режаси асосида хамкорлик килиш;
- мувофиқлик баҳолаш жараёнида баҳоловчилар ва техник экспертлар алмашинуви борасида ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги