Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

03.12.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

“Uzbekistan airways” ички қатновларга байрам чегирмаларини эълон қилди

02.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Янги йил байрами муносабати билан ўтказилаётган акция доирасида 2019 йил 28-декабрдан 2020 йил 3-январгача республика бўйича қатновларда 30% дан 50% гача чегирмалар ўрнатилади!

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди

01.12.2019МаданиятМанба: ЎзА

Бугун – 1 декабрда қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди. Бу сана муносабати билан Қорақалпоғистонда илмий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

30.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Жиззах вилоят божхона бошқармаси вилоят “Истиқболли авлод” ННТ билан ҳамкорликда жойларда “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида профилактик учрашувлар ташкил этилмоқда. Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупцияга қарши курашиш, бу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида кенг кўламли тушунтиришлар бериб бориляпти.

Вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов Макка ва Мадинада Наманган инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказди

29.11.2019ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлардан иборат 20 кишилик вилоят гуруҳи Ўзбекистон делегацияси таркибида Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

Хорижга ишга кетаётган Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Меморандумлар имзоланди

28.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785-сон фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида 2019 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Меҳнат вазирлиги, “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий Самарқандга ташриф буюрди

28.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилди

28.11.2019Жамият

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов томонидан жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ва Бекобод туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

ЭЪЛОНЛАР

28.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 28 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида бир қатор матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилган.

Абул Муин Насафий​ зиёратгоҳи обод гўшага айланди​

28.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Насаф азал-азалдан дунё илм-фани ва маданияти равнақига салмоқли ҳисса қўшган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Қадимий қўлёзма ва библиографик қомусий асарлар варақлаб кўрилса, бу барокатли кентдан кўплаб олиму уламолар етишиб чиқиб, Насафий нисбаси билан самарали ижод қилганининг гувоҳи бўламиз.

Гендер ва Ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга бaғишланган халқаро форум ўз ишини бошлади

28.11.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

2019 йил 28 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “XXI асрда гендер ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш“ мавзусида халқаро форум ўз ишини бошлади. Уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева очиб берди.

Аҳолини рўйхатга олиш бўйича халқаро тажриба ўрганилмоқда​

28.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда 27 ноябрь куни МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамкорлигида “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларда аҳолини рўйхатга олиш: 2020 йил давраси” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

26.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

25 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан истиқболли ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Тожикистоннинг бир қатор минтақаларида Ўзбекистон фуқаролари учун Олий Мажлисга бўлажак сайловда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилади

26.11.2019СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги Элчихонаси вакилларининг минтақа Ҳукумати раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳудудида бўлажак парламент сайловида Ўзбекистон фуқароларининг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Суд органлари мустақиллигини таъминлаш масалалари халқаро экспертлар муҳокамасида

26.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда суд органлари мустақиллигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро конференция бошланди.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари – халқаро жамоатчилик диққат марказида

26.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг АҚШ давлат департаменти аъзолари билан видеоконференция шаклидаги биринчи мулоқоти бўлиб ўтди.

“Ўзстандарт”: Корхоналарда халқаро сифат тизимлари жорий этилмоқда

25.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Республикада фаолият юритаётган 1516 та корхоналарда тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, 337 та корхоналар стандартлар билан бепул таъминланди, 28 та корхонада халқаро стандартлар жорий этилди. 264 та қиёслашдан ўтмаган ўлчаш воситалари қиёсланди.