Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади
2019-11-01 | Жамият
Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2019 йил 7 ноябрь (пайшанба) куни, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар ҳамда келгусида амалга оширилиши режа қилинган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Унда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир қатор масъул ходимлар иштирок этади ва сизни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.
Тадбирда қатнашмоқчи бўлган ОАВ вакиллари ва блогерларни анжуманга таклиф этамиз. Бунинг учун Сиздан жорий йилнинг 6 ноябрь, соат 18:00га қадар вазирликнинг расмий электрон манзили (pressa@mvd.uz) орқали рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги