Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ҳамкорлик дастурини баҳолаш бўйича халқаро эксперт билан учрашув ўтказилди

23.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида UNICEF вакили билан учрашув ўтказилди. Унда халқаро эксперт Чарльз Бакстон ҳамда Давлат статистика қўмитаси Ахборотларни тарқатиш, халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи Одилжон Мамадалиев 2016-2020 йилларда UNICEF ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича мамлакат дастурини баҳолаш хусусида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашди.

Меҳрибонлик уйларига компьютер жамланмалари совға қилинди

23.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус илгарининг Учинчиси - Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

22.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.

Россия Федерацияси Томск областида содир бўлган ёнғин юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди

22.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди.

Uzbekistan Airways Нью-Йоркка чипта нархлари арзонлашганини маълум қилди

21.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистондан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига бориш ва қайтиш йўналишда амалга ошириладиган рейсларнинг иқтисодий-класс тоифалари чипталари нархи арзонлашганини эълон қилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири тизимдаги ёшлар билан учрашди

20.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов вазирлик тизимида фаолият юритувчи  ёшлар билан учрашди. Видеоселектор тарзида олиб борилган учрашувда барча вилоятларнинг ёш кадрлари иштирок этди.

Водий сафари: хавфсиз, тартибли, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини йўлга қўйиш

20.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудири, Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллари водийга сафар уюштирди.

Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари биринчи форуми

16.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда иш бошланган Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилар форумининг биринчи куни ниҳоясига етди.

Жаҳон банки миссияси билан учрашув ўтказилди

15.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2020 йил 14 январь куни Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти билан Жаҳон банки миссиясининг лойиҳа раҳбари - иқтисодчи Виллиам Ҳатчинс Сайтз ўртасида учрашув ўтказилди.

Фуқаронинг фото тасвиридан унинг рухсатисиз фойдаланиш мумкинми?

15.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99-моддасига асосан шахснинг тасвирга бўлган ҳуқуқи ажралмас ва дахлсиздир. Тасвирга бўлган ҳуқуқи бузилган деб ҳисоблаган шахс Фуқаролик процессуал кодексда белгиланган тартибда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан ишлашнинг янги формати муҳокама қилинди

15.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 январ куни Тошкент шаҳри ҳокимлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раислигида йиғилиш ўтказилди, унда инвестициялар ва экспорт фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш нуқтаи назаридан давлат тузилмалари ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро маносабатлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбиркорлар билан ишлашнинг янги тизими муҳокама қилинди.

Фахрийларимиз ҳолидан хабар олинди

15.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда.

Ватан олдидаги муқаддас бурч тараннуми​

15.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Ватанга қасамёд монументи пойига гулчамбарлар қўйди

14.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Бугун, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати ва қатор ташкилот ва муассасаларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар томонидан пойтахтимиздаги Ватанга қасамёд монументи пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

“Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбир ўтказилди

14.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2020 йилнинг 14 январь куни вазирлик биносида тантанали тадбир ўтказилди.

Самарқанддаги сессияда ҳам вилоятга ҳоким тасдиқланди

13.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Бугун – 13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида

13.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими тасдиқланди

13.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. 

Хитойда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

13.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра Хитой расмий идоралари 2020 йил 11 январь куни Ухан шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро ҳақида хабар берди. Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.

Генерал ва ёшлар

13.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг ёшлар билан учрашуви давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот вилоят ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан ўтказилди.