Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳамкорлик дастурини баҳолаш бўйича халқаро эксперт билан учрашув ўтказилди
2020-01-23 | Жамият
Жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида UNICEF вакили билан учрашув ўтказилди. Унда халқаро эксперт Чарльз Бакстон ҳамда Давлат статистика қўмитаси Ахборотларни тарқатиш, халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи Одилжон Мамадалиев 2016-2020 йилларда UNICEF ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича мамлакат дастурини баҳолаш хусусида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашди.
Ушбу учрашувда UNICEF ва Давлат статистика қўмитаси ўртасида Барқарор ривожланиш мақсадлари ва кўп сонли кластер кузатувлари соҳасида қўшма тадбирларни амалга ошириш тажрибаси таҳлил қилинди. Шунингдек, юқорида қайд этилган тадбирлар бўйича эришилган натижалар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва UNICEF ўртасида ўзаро ҳамкорликда амалга ошрилаётган дастурлар келгусида соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмасини бойитишга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги