Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида

2020-01-13 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди. Парламент сайловлари демократик принциплар – очиқлик, ошкоралик, холислик асосида ўтказилгани қайд этилди.

Сайлов жараёнлари Тошкент шаҳар туманларидаги 9 сайлов участкасига тажриба-синов тариқасида ўрнатилган 18 видеокамералар орқали онлайн трансляция қилинди. Сайловлар жараёнларида 10 нуфузли халқаро ташкилотдан, дунёнинг 50 га яқин давлатидан келган халқаро кузатувчилар иштирок этди.

Тошкент шаҳар сайлов комиссиясига келиб тушган 25 мурожаат қисқа муддатларда кўриб чиқилди ва ҳал этилди. 
 
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 22, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 12, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 11, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 11, Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 депутат сайланди.

Шу тариқа сайланган 60 депутатнинг 17 нафарини аёллар ташкил этди. Депутатларнинг 2 нафари 30 ёшгача, 30 нафари 50 ёшгача, 28 нафари 50 ёшдан катта.

Сессияда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. Сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олингани ҳақида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Тасдиқланган қарорга мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссияси тузилди.

Булар Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича, Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича, Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича, Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича, Коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича, Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссиялардир.

Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома ўқиб эшиттирилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ж.Ортиқхўжаев номзоди бир овоздан маъқулланди.

Сессияда, шунингдек, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва таклиф этилган номзодлар тасдиқланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди. 
 

Нурилло НАСРИЕВ

Манба: ЎзА

Поделиться