Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанддаги сессияда ҳам вилоятга ҳоким тасдиқланди

2020-01-13 | Жамият

Бугун – 13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашди. 
 
Дастлаб, вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриевнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақидаги ахбороти эшитилди.
 
Шундан сўнг халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди. 
 
Депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда вилоят Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.
 
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган 16 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 14 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 11 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган 10 нафар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган 9 нафар депутатдан иборат партия гуруҳлари ташкил этилди.
 
Шунингдек, Кенгашнинг еттита доимий комиссияси тузилди. 
 
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
 
Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига 2-Афросиёб сайлов округидан сайланган депутат Турдимов Эркинжон Оқбўтаевичнинг номзодини халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.
 
Сўнгра мазкур масала юзасидан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги партиялар гуруҳ раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
 
Депутатлар Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич номзодини қўллаб-қувватлаб, Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар. 
 

Ғ.ҲАСАНОВ

Манба: ЎзА

Поделиться