Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватан олдидаги муқаддас бурч тараннуми​

2020-01-15 | Жамият

Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Халқлар дўстлиги” саройи олд майдони... Ватанимиз байроғи ҳилпираб турибди. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойишга қўйилган. Уларни ота-оналар фарзандлари билан томоша қилмоқда, ёшу қари, пойтахтимиз меҳмонлари шу ерда жам бўлган. Барчанинг юз-кўзида ҳаётдан мамнунлик ҳисси зоҳир. Бир сўз билан айтганда, бу майдонда тинчлик ва фаровонлик тантана қилмоқда. Шундай лаҳзаларда киши кўнглида ватанпарварлик туйғуси янада жўш уради, қалбда меҳр қўр олади.

Концерт саройи ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари билан гавжум. Байрам муносабати билан бу ерга сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини мудофаа вазири Б.Қурбонов ўқиб эшиттирди.

Миллий армиямиз жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва интеллектуал тайёргарлигини юксалтириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Ҳарбийларни уй-жой билан таъминлаш, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ролини ошириш бўйича ишлар янги сифат босқичига кўтарилди. Ёш авлод қалбида мустаҳкам ҳаётий позиция ва Ватанимиз тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантириш мақсадида ватанпарварлик тарбияси соҳасида моҳият эътиборига кўра ноёб тизим яратилиб, унинг доирасига мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари қамраб олинди.

Амалга ошираётган саъй-ҳаракатлар, армия ва халқнинг фаол ҳамкорлиги натижасида Қуролли Кучларимиз том маънода жамиятнинг ажралмас қисмига, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг ишончли кафолатига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланиб бормоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг байрам муносабати билан йўллаган табриги қалбимизни фахр, ҳаяжонга тўлдирди, – деди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири, подполковник Раҳматулло Раҳмонов. – Хизматларим юқори баҳоланиб, “Мардлик” орденига лойиқ кўрилганимдан жуда миннатдорман. Бундан кейин ҳам юртимизнинг муқаддас тупроғини пок асрашга ҳамиша астойдил ҳаракат қиламиз. Эришаётган ютуқларимиздан, аввало оилам, яқинларим ва ҳамкасбларим ҳам хурсанд.

Тантанали концертда ҳарбий спортчилар томонидан халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари, қўлга киритган юқори натижалари алоҳида эътироф этилди. Ёшлар томонидан бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари”дан ибратли иқтибослар келтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий оркестр жамоалари, санъат усталари ва ижрочи ёшлар, ҳарбий соҳадаги бадиий ва ҳаваскор жамоаларнинг дастури барчага манзур бўлди.

 

Абдулазиз МУСАЕВ, Аъло АБДУЛЛАЕВ​ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться