Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига 36-Оққўрғон сайлов округидан сайланган депутат Холматов Рустам Қурбонназаровичнинг номзодини халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.
Сўнгра мазкур масала юзасидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги партиялар гуруҳ раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Депутатлар Холматов Рустам Қурбонназарович номзодини қўллаб-қувватлаб, Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқладилар.
А.МУСАЕВ, А.АБДУЛЛАЕВ (сурат)
Манба: ЎзА