Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Федерацияси Томск областида содир бўлган ёнғин юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди
2020-01-22 | Жамият
Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилиб, унга қатор вазифалар юклатилди.
Жумладан:
ҳалок бўлган фуқаролар ва жабрланганларнинг яқинларига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
жабрланганлар ва ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадини Ватанга олиб келиш бўйича ташкилий чораларни кўриш;
Россия мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғинни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш;
маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вафот этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги