Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасига янги раҳбари тайинланди

17.02.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Президент администрациясининг 2020 йил 13 февралдаги фармойишига асосан Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига Салауатдин Худайбергенов тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Польша Республикаси бош меҳнат инспектори билан музокаралар олиб борди

17.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йил 13 февраль куни Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов Польша Республикаси бош меҳнат инспектори В.Лыщек билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Польша Республикаси Оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири билан музокаралар олиб борди

17.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йилнинг 13 февраль куни Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов Польша Республикаси Оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири М.Малаг билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Миллий матбуот марказида журналистлар билан учрашди

17.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 14 февраль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 2019 йил якунларини сарҳисоб қилинди ва давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожатномасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон дипломатияси олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаб берди.

Профилактика инспекторларининг фаолияти билан боғлиқ эзгу ташаббуслар

14.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши кураш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

ЭЪЛОН

14.02.2020ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 14 февраль куни, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида:

Озиқ-овқат соҳаси мутахассисларини ўқитишда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорлик қилинади

14.02.2020ЖамиятМанба: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси

“Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Баҳром Иноқов ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакили Рольф Петер ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учувчисиз учиш қурилмаларидан сувни бошқаришда фойдаланиш мумкин

14.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

2020 йил 13 февраль куни Сув хўжалиги вазирлигида соҳада учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги Ваколатхонаси ва Чонан шаҳар чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида Келишув имзоланди

14.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги Ваколатхонаси ва Чонан шаҳар чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун маданий, таълим ва маслаҳат бериш лойиҳаларини тўсиқсиз амалга оширишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида Келишув имзоланди.

Халқаро стандарлаштириш ташкилоти томонидан Глобал озиқ-овқат тизимида ижтимоий мажбурият бўйича янги халқаро стандарт қабул қилинди

13.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

ISO/TS 26030 (Social responsibility and sustainable development) –“Ижтимоий мажбурият ва барқарор ривожланиш” стандарти Франциянинг AFNOR такшилоти раҳбарлигида ИСО/ТК 34 техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди. Ушбу стандарт дунё мамлакатларидаги озиқ-овқат тизими бўйича ижтимоий мажбуриятни белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар

13.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 12 февраль куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюриб, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар: ёшларнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш – биринчи даражали вазифамиз” мавзусида семинар ўтказди.

Адлия коррупцияга қарши қандай курашмоқда?

13.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Коррупцияга қарши кураш нимани англатади? Ён-атрофимизда коррупция аломатларининг борлигини. Бу худди организмга бехос тушган вирусга ўхшайди. Токи унга қарши кишида кучли иммунитет яралмас экан, ҳар қандай дори-дармон кор қилмаслиги мумкин. Шу жиҳатдан олиб қаралса, коррупция иллатига қарши курашни жадал суръатда олиб боришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг олдида турган ғов.

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили амалга оширилади

12.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Иссиқлик таъминоти соҳасидаги илк лойиҳа

12.02.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Чирчиқ шаҳрини марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Туркиянинг “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” Компанияси ҳамда Чирчиқ шаҳар “Иссиқлик таъминоти” ДУК ўртасида битими имзоланди.

Йўл белгиларини чизишга мўлжалланган бўёқларни ишлаб чиқарувчи япон компаниялари билан учрашув

12.02.2020ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

11 февраль куни пойтахт маъмуриятида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаевнинг Atomix, Mitsui &Co., Ltd. ва Mitsui Bussan Chemicals компаниялари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тарафлар ўзаро ҳамкорлик, хусусан, автомобиль йўллари юзасига белги тушириш учун қўлланилувчи илғор воситаларни ишлаб чиқариш бўйича япон компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳа истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, ҳоким юқори сифатли бўёқларни ишлаб чиқиш ва келгусида уларнинг Тошкентда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратди.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

12.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун аризалар қабул қилишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари масъул ходимлари телефон рақамларини маълум қиламиз:

Ҳудудларда Сенатор хоналари ташкил этилади

12.02.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Термизда Президентимизнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқи ва Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларнинг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Назарий ва амалий форматдаги тадбир

11.02.2020ЖамиятМанба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Мамлакатимиз раҳбари Республика Олий Мажлисига Мурожаатномасида парламент назоратини самарали ташкил этиш вазифасига эътибор қаратар экан, жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини ошириш лозимлигини таъкидлаган эди.

ОАВ вакиллари диққатига

11.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

12 февраль куни соат 11:00 да “Hilton” меҳмонхонасининг “Toshkent 3” залида  «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum» (UAALF-2020) биринчи  халқаро авиация форумига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этади. 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтадиган UAALF-2020 авиафорумида хорижий авиакомпанияларнинг 300 га яқин вакиллари қатнашиши кутилмоқда.