Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Ватанга қасамёд монументи пойига гулчамбарлар қўйди
2020-01-14 | Жамият
Бугун, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати ва қатор ташкилот ва муассасаларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар томонидан пойтахтимиздаги Ватанга қасамёд монументи пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Фахрий қоровул саф тортди. Шундан сўнг, ҳарбий оркестр садолари остида Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати, Қуролли Кучлар Бош Штаби, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмонлиги, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси, Марказий ҳарбий клиник госпиталь вакиллари ҳамда Мусо ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳарбий факультетларида таҳсил олаётган талабалар Она-Ватани олдида онт ичаётган ўғлон тимсолига эҳтиром бажо келтирди.
Ушбу маросимни марказий оммавий ахборот воситалари ходимлари тасвирга олди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги