Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Генерал ва ёшлар

2020-01-13 | Жамият

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг ёшлар билан учрашуви давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот вилоят ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан ўтказилди.

Жиззах давлат педагогика институтининг Маданият саройида бўлиб ўтган ушбу тадбирда вилоят ички ишлар органларининг ёш ходимлари ва уларнинг ота-оналари, ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгашининг аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида генерал-майор Ғайрат Қодиров барчани янги йил байрами ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан қутлади. Шунингдек, ёш ходимларга бугунги кунда ички ишлар органларида яратилган шароитлар, эришилаётган ютуқлар, йўл қўйилаётган камчиликлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш юзасидан фикр-мулоҳазаси ва таклифларини билдирди.

Тадбир доирасида хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган ёш ходимларнинг ота-оналарига вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.

Бундан ташқари хизмат фаолияти давомида айрим камчиликларга йўл қўйган ходимларга хизмат интизомини бузмаслик юзасидан огоҳлантириш берилди.

Мулоқот давомида ёш ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари, ички ишлар соҳасида ишлаб нафақага чиққан фахрийлар сўзга чиқиб, жорий йилда ёшлар ҳаётига оид масалаларда нималарга кўпроқ эътибор қаратилиши ҳамда улар олдига қўйиладиган талаб хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться