Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Санкт-Петербург шаҳридаги меҳнат мигрантлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан баёнот

30.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 27 декабрь куни BBC нашрида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаб туриш маркази (“Красное село”)да жойлаштирилган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг оғир шароитларда бўлганлиги, Ўзбекистонга қайтиш жараёни чўзилиб кетаётгани тўғрисида маълумот эълон қилинди. Маълумотда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси вакили меҳнат мигрантларига уларни Ўзбекистонга қайтариш учун гуёки давлат бюджетида маблағ йўқлигини айтгани таъкидланган.

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда электрон кутубхона ташкил этилди

26.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Маълумки, китоб ўқиган миллатнинг тафаккури кенг, мақсади юксак бўлади ва шу орқали у албатта улкан марраларга етишади. Шунинг учун бугунги кунда жамиятимизда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, қисқа вақт ичида ушбу масалага оид муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари иштирокида видеоселектор йиғилиш ўтказилди

25.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари ҳамда Ўз хавфсизлик бошқармаси бошлиғи иштирокида ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистонда илк бор “Open Data Week Uzbekistan - 2019” очиқ маълумотлар ҳафталиги ўтказилди

25.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Шу йил 13-20 декабрь кунлари юртимизда биринчи марта очиқ маълумотлар ҳафталиги - “Open Data Week Uzbekistan - 2019” бўлиб ўтди.

Ижтимоий тармоқлардаги олий таълимга оид танқидий материалларга муносабат билдирилмоқда

25.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ижтимоий тармоқлар орқали олий таълим тизимига оид эълон қилинаётган танқидий материалларда кўтарилаётган масалалар соҳа масъуллар томонидан ўрганилиб, ўз вақтида муносабат билдириб келинмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги “Телеграм"да ҳам канал очди

25.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йил 24 декабрдан бошлаб “Телеграм"да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўзбек ва рус тилларидаги каналлари очилди.

Москва-Андижон-Москва йўналишидаги рейслар амалга оширила бошланди

24.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

“Андижон” халқаро аэропорти давомли танаффусдан сўнг “Uzbekistan Airports” АЖ саъй-ҳаракатлари билан ўз фаолиятини қайта тикламоқда.

Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда

24.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

Таҳлил бўйича навбатдаги тренинглар ташкил этилди

24.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ўртасида “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумга мувофиқ жорий йилнинг 16-21 декабрь кунлари Адлия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун “Ахборот-таҳлил фаолияти” бўйича тренинглар ўтказилди.

Давлат стандартлари лойиҳалари ишлаб чиқилди

23.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти (Департамент) мутахассислари томонидан жорий йил давомида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бир турдаги маҳсулотларга ягона талабларни белгиловчи 10 та давлат стандартлари ишлаб чиқилди. Ушбу стандартлар, талаблари турлича бўлган 279 та ташкилот стандартлари ўрнига ишлаб чиқилган бўлиб, тадбиркорларимизга бепул берилади.

“Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

23.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ва Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий ўртасида учрашув ўтказилди.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича МТВ нинг расмий баёноти

23.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум икки аёлнинг, телефон орқали, мактабгача таълим ташкилоти мудирасини болаларнинг заҳарланиши айблови орқали лавозимдан озод қилдириш мақсадида яширин режаси ёзилган аудиоёзув тарқалди.

Адлия вазирлигида халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Бош котиби К. Бернаскони билан учрашув бўлиб ўтди

23.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Р.Давлетов ва Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК) Бош котиби К. Бернасконининг учрашуви бўлиб ўтди.

Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг Учинчи йиғилиши

23.12.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2019 йил 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида БМТ шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг Учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида битирувчиларга сертификатлар берилди

23.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилининг 19 декабр куни Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида битирувчилар учун тадбир ташкил этилди. Унда Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил, кореялик волонтёр ўқитувчилар, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси вакиллари, “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ сифат назорати департаменти бошлиғи Ш.Т.Абулқосимов, “Эл-Холдинг” МЧЖ бош инженери Д.Пардаев, «SAM-FERRE» XK директор ўринбосари Б.Азизов ва марказ битирувчилари қатнашди.

Шерзод Шерматов: Жамоатчилик кенгаши ХТВ ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк бўлиши керак

19.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вазирлик ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк бўлиши керак. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Япониянинг Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири билан меҳнат миграцияси сохасида ўзаро маълумот алмашиш ва меҳнат тизимини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказди

19.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 18 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япониянинг Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири, жаноб Като Катсунобу билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Япониянинг JITCO билан ташқи меҳнат миграцияси сохасида ташкиллаштирилган тартибда ишга юбориш масалалари бўйича музокаралар ўтказди

19.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 17 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Таълим соҳасида ҳамкорлик қилувчи Япония халқаро ташкилоти (JITCO) раиси жаноб Хироаки Яси билан Токио шахрида учрашди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Япониянинг OTIT ташкилоти билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан музокаралар ўтказди

19.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 17 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япониянинг “Чет эллик техник стажёрлар малакасини ошириш ташкилоти” (OTIT) президенти жаноб Ёшио Сузуки билан Токиода учрашув ўтказди.

Президент ватандошларимиз билан учрашди

18.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Нагоя университетига ташрифидан сўнг Нагоя шаҳрида яшаб, таълим олаётган ва фан билан шуғулланаётган ватандошларимиз билан учрашди.