Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбир ўтказилди

2020-01-14 | Жамият

14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2020 йилнинг 14 январь куни вазирлик биносида тантанали тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т.Худайбергенов очиб берди ва вазирликнинг барча шахсий таркибини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофатлаш тўғрисида”ги фармонига асосан давлат мукофотларини топшириш маросими ўтказилди.
 
Қувончлиси шундаки, вазирлик тизимида хизмат қилаётган 12 нафар ҳарбий хизматчилар мана шундай юксак эътирофга сазовор бўлдилар.
 
Президент Фармонига кўра:
 
“Дўстлик” ордени билан
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўта мухим ва тоифаланган об’ектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари подполковник Бя Юрий Ярославович.
 
 “Содиқ хизматлари учун” медали билан
 
 Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Фориш тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи  Бахриев Нуриддин Исамитдинович
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Хавфсиз дарё” Давлат унитар корхонаси бошлиғи полковник Г`уломов Фахриддин Шакирович;
 
Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси оператив бошқарув маркази бошлиғи Кадиров Шаухат Жанабаевич;
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Тўраев Зафаржон Турсунпўлатович;
 
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ғиждувон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Ҳамроев Камолжон Каримович;
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ўқув жараёнини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Юлдашев Исмоилжон Жураевич.
 
  “Шухрат” медали билан
 
Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи Аллаберганов Махсуд Жуманязович;
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мобил бошқарув пункти алоқа бўйича катта техниги катта сержант Астанкулов Отабек Тоирович.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси (99951-ҳ/қ) 4-Муҳандислик қурилиш баталони командири майор Саттаров Азизбек Тоирович;
 
Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси оператив бошқарув маркази бошлиғи Хайдаров Абдугаффор Мажидович;
 
Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчи-йўриқчиси Элмуродов Бекзод Тоштемирович.
 
Шунингдек, икки нафар ҳарбий хизматчига навбатдаги “полковник” унвони берилди. Мамлакатимиз аҳолиси ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда беминнат ҳиссаларини қўшиб келаётган ҳарбий хизматчи ва хизматчилар «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться