Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Хорижда ишлаш тартиби қандай?

11.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг мудири Комил Рашидов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари фуқароларни хорижга қонуний ишга йўналтириш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ҳафталик дайжест: ўтаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари ҳақида қисқача (2020 йил 3 – 9 февраль)

10.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Сенатнинг ўтган ҳафтадаги фаолиятида юз берган муҳим воқеалар ҳақида қисқача маълумот тақдим этилади.

Ўзбекистон-Европа Иттифоқи: сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича самарали ҳамкорлик

10.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

2020 йил 7 февраль куни пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent city” меҳмонхонасида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг 1-компоненти якунланаётганлиги муносабати билан конференция бўлиб ўтди.

ИИББ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими томонидан жойларда семинар йиғилишлари ўтказилмоқда

10.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган умумий урта таьлим мактабларининг, ички ишлар органлари рўйхатларида турган, тарбияси оғир ва муаммоли қизларнинг оналари иштирокида, ҳамкорликдаги мутасадди ташкилотлар билан биргаликда “Қизларга одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, оила психологиясига кўникма ва маьнавий етукликни жонлантириш“ мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди.

“Ўзбекистон-Греция” ва “Греция-Ўзбекистон” дўстлик жамиятлари ўртасида ўтказилган учрашув

07.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасида “Греция-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси Д.Баколус бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

07.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев парламентга йўллаган Мурожаатномасида ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Конрафакт маҳсулотлар айланмасига қарши кураш

06.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Контрафакт - франсузча сўз бўлиб, муаллифлик ҳуқуқини бузиш, деган маънони англатади. У мамлакат ҳудудида ҳуқуқий муҳофазаси таъминланган ихтиро, фойдали модел ёки саноат намунаси қўлланган ҳолда ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз тайёрланган, сотишга таклиф этилган, сотилган ва муомалага киритилган маҳсулотлар ҳисобланади. Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган ҳолда такрорланган ёки тарқатилган асарлар ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларини ҳам шулар жумласига киритиш мумкин.

Хизмат сафари натижаларига бағишланган тақдимот ўтказилди

05.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 4 февраль куни Давлат статистика қўмитасида шу йилнинг 27-31 январь кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида аҳолини рўйхатга олиш соҳасида Озарбайжон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тажрибасини ўрганиш бўйича бўлиб ўтган учрашув натижаларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Февраль - ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги

05.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 30 январь кунги фармойишига мувофиқ Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи полковник М.Исмоилов иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

2019 йилда Ўзбекистоннинг ишсизлик даражаси қанча?

05.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йилнинг декабрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан юртимизнинг 485 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжалиги ва 25,8 минг нафар фуқаро қамраб олинган ижтимоий сўровнома ўтказилди. Бунда 108 та шаҳар ва туман аҳолиси иштирок этди.

“Cotton Campaign” халқаро коалицияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

05.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2020 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “Cotton Campaign” халқаро коалицияси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

ТАЙИНЛОВ: Бош вазир қабулхоналарида кадрлар алмашди

04.02.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 февралдаги фармойишига мувофиқ вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида бир қатор кадрлар ўзгаришлари юз берди. 

“Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг ахбороти

04.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар тарқатувчи нашрларда 2020 йил 4 февраль куни Ўзбекистон МТРК ишида катта узилиш кузатилгани ва барча давлат телеканалларининг эфирга берилиши тўхтаб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.  

ХТВ тизимида ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олиш учун тушунтириш ишлари олиб борилади

04.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Янги коронавирус касаллигининг тарқалиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги тизимида ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ёшлар билан учрашди

03.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Вазир Жамшид Ходжаев видеоконференция шаклидаги анжуманда аграр тизимдаги олий ўқув юрти ва унинг филиаллари, Япония, Германия ва Россиянинг соҳадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 800 нафарга яқин талаба ёшлари билан мулоқот ўтказди.

Мамлакатимизда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мутлақо зид

03.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигида мамлакатимиз ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мазкур Агентликда ташкил этилган “Ишонч телефонлари” орқали Хитойдан келаётган фуқаролар, таҳсил олаётган талабалар, уларнинг ота-оналари, тадбиркор ва бошқа соҳа ходимларига тегишли тушунтириш ва керакли тавсиялар ҳам бериб борилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири АҚШ Савдо вакили ёрдамчиси билан учрашди

03.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов АҚШ Савдо вакили офисида АҚШ Савдо вакили ёрдамчиси К.Улсон билан учрашди.

Юртимизда эътиқод эркинлиги кафолатланмоқда​

31.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида “Эътиқод эркинлиги кафолати – очиқ фуқаролик жамиятининг муҳим асоси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

31.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Элчиси Бахтиёр Саидовнинг Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашуви бўлиб ўтди.