Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Водий сафари: хавфсиз, тартибли, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини йўлга қўйиш

2020-01-20 | Жамият

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудири, Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллари водийга сафар уюштирди.

Нега?

Бандлик ва  меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 15–17 январь кунлари Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида меҳнат мигрантларига яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар ҳақида кенгроқ маълумот бериш ҳамда  фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этилди.

***

15 январь

Андижон вилоятига сафар Ўзбекистонда илк бор хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориш истагидагилар учун ташкил этилган меҳнат ярмаркаси билан бошланди. Унда хориждан келган иш берувчилар, хусусий бандлик агентликлари 150 га яқин йўналишдаги 9 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

Шунингдек, Бош вазир маслаҳатчиси Комил Рашидов ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов билан вилоят аҳолиси ўртасида учрашув ташкил этилди. Унда тартибли, кафолатланган, қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш юзасидан тушунтирилди.

Хорижга меҳнат мигранти сифатида кетаётган фуқароларимизни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш вазирлик олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Биз фуқароларимизнинг меҳнат миграцияси вақтида тартибли ва ҳимояланган, қонуний тарзда амалга оширамиз. Бу қуйидаги босқичларда олиб борилади:

кетишидан олдинги тайёргарлик;
меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш;
қайтиб келгандан сўнг қайта мослаштириш.

Биринчи босқич касб-ҳунар ва тилга ўқитиш,  меҳнат ва бораётган мамлакатнинг қонунчилиги билан таништириш, диний экстремизм ва турли касалликлар хавфидан огоҳ этиш бўйича курслардан иборат бўлади.

Кейинги босқичда мигрантларни борган мамлакатида ҳуқуқий ҳимоя қилиш, зарур бўлганда иш билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ватанга қайтариш кабилар амалга оширилади.

Меҳнат мигранти ватанга қайтгандан сўнг эса реинтеграция қилинади, бошқача айтганда яна маҳаллий меҳнат бозорига мослашиши учун кўмак берилади. Бу фуқаролармизнинг замонавий меҳнат бозорига осон мослашиши, хорижий мамлакатлардаги сарсонгарчиликларининг олдини олиш, шунингдек Ўзбекистонга қайтганидан сўнг жамиятга осон мослашишида муҳимдир, – деди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов.

Шу билан биргаликда, тадбир давомида Японияга меҳнат мигранти сифатида тегишли тартибда жўнаб кетаётган 11 нафар фуқароларга махсус ҳужжатлар топширилди.

Кейин Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали ҳамда Улуғнор туманидаги касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказида яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишилиб, ходимларга тегишли тавсия ҳамда йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Тадбир давомида вилоятдаги хусусий бандлик агентликлари фаолияти ҳам ўрганилди. Тадбиркорлар иш фаолияти давомида юзага келаётган масалалар муҳокама қилиниб, тавсиялар берилди.

***

16 январь

Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари шу куни Фарғона вилоятида меҳнат миграциясига оид ўрганишларини давом эттирди.

Вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғини, коллеж масъуллари ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида учрашув ташкил қилиниб, Фарғона вилояти кесимида юқоридаги мавзу юзасидан тушунтиришлар берилди. Амалга оширилаётган жараёнлар хусусида ҳамкор ташкилот вакилларига кенг маълумотлар берилди. Шунигдек халқ орасидаги муаммоларни юқори ташкилотларга олиб чиқишда маҳалла фуқаролар йиғини, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотларининг ўрни жуда муҳимлиги таъкидланиб, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Cўнгра меҳмонлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона филиалида яратилган шароитлар билан танишишди. Шу ернинг ўзида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган хусусий бандлик агентлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказилди. Уларнинг фаолияти давомида юзага келаётган масалалар юзасидан муҳокама бўлиб ўтди, Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда вазирлик мутассаддилари билан биргаликда муаммоларга ечим изланди.

Навбатдаги манзиллар Фарғона шаҳри ва туманидаги  касб-ҳунар коллежлари ўрнида ташкил этилаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бўлди. Бу ерда мавжуд шароитлар билан танишилди ҳамда бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида кўрсатмалар берилди.

Фарғона вилоятида иш олиб бораётган хусусий бандлик агентликлари ҳам эътибордан четда қолмади.  

***

17 январь

Наманган шаҳридаги ўрганишлар Тўрақўрғон туманидаги касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказидан бошланди.

Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда вазирлик мутасаддилари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Намангандаги филиали билан танишиш билан ўз ишини давом эттирди. Мавжуд имкониятлар билан кўздан кечирилиб, керакли йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Шундан сўнг ташриф буюрувчилар Наманган вилояти аҳолиси билан учрашиб, меҳнат миграцияси бўйича вилоятдаги ҳолатни таҳлил қилишди. Шунингдек, яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритилиб, бу каби янгиликлар хусусида имкон қадар кўпроқ, кенг кўламда юртдошларимизга маълумот бериш лозимлиги қайд этилди.

Шундай қилиб, Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирилигининг 3 кунлик водий бўйлаб сафари ўз якунига етди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться