Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан ишлашнинг янги формати муҳокама қилинди

2020-01-15 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 14 январ куни Тошкент шаҳри ҳокимлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раислигида йиғилиш ўтказилди, унда инвестициялар ва экспорт фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш нуқтаи назаридан давлат тузилмалари ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро маносабатлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбиркорлар билан ишлашнинг янги тизими муҳокама қилинди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар администрациясини раҳбарлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг масъул ходимлари, шу жумладан туманлар ҳокимлари, таркибий бўлинмалари ва вазирликнинг Тошкент шаҳри бўйича туман бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

Аввало, 2019 йилда амалга оширилган ишлар давомида инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспорт қилувчилар билан ишлашдаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этишнинг истиқболли механизмлари муҳокама қилинди. Инвесторлар ва экспорт қилувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш ва экспорт шартномалари бўйича ҳар куни қўшма мониторинг олиб бориш бўйича тармоқ вазирликлари ва идоралари вакилларининг маҳаллий ҳокимлик органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги шаклини жорий этилиши ушбу механизмнинг асоси ҳисобланади.

Шунингдек, йиғилиш давомида давлат раҳбари томонидан 2020 йил давомида Тошкент шаҳридаги ўзлаштириладиган инвестициялар ҳажмини кескин ошириш вазифаси қўйилганлиги, шу сабабли масъул раҳбарлар ва ходимларга экологик талабларга мувофиқ равишда пойтахт аҳолисининг фаровонлиги, хавфсизлиги мезонларига риоя қилиш, шу билан бирга мавжуд хом-ашё, шаҳарнинг ҳудудий ва инфратузилма ресурсларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда ушбу вазифаларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться