Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Ўзбекистонда илк маротаба мактаб ўқувчилари учун БМТнинг симуляцион конференцияси ташкил этилмоқда

25.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишда “тенгдош-тенгдошга” тамойилини ривожлантириш, ёшлар билан ишлаш тизимига халқаро тажрибаларни татбиқ этиш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг симуляцион “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида “Ёш делегат” конференцияси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва “Person Hunters” ҳамкорлик қилади

30.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида 29 январь куни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти ва “Person Hunters” масъулияти чекланган жамияти ўртасида меморандум имзоланди. Эндиликда томонлар хорижда таълим олаётган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади.

Миниатюралар энциклопедияси кўринишида “Зулфияхоним қизлари“ дастури ишлаб чиқилди

22.01.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ушбу дастур ўзбек тилида 12 - 18 ёшли қизлар учун миниатюралар энциклопедияси кўринишида ишлаб чиқилган ва турли тўгаракларда, масалан “Ораста қизлар“да қўлланилиши мумкин. 

Ректор ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

22.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Бош вазир ўринбосари, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимовни «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректори этиб тайинлаганди.

Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази делегацияси билан учрашув

22.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонасида мамлакатимиз Ёшлар иттифоқи кўмагида АҚШга келган Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

ХТВ ва ЮНЕСКО ҳамкорликда таълим тизимида буллингни олдини олиш лойиҳаcини амалга оширади​

21.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти мамлакатимиз мактабларида буллингни олдини олиш қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

Қашқадарё вилояти ҳокими ёшлар билан учрашди

05.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари ва бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашди.

Инновацион технологиялар ва ёшлар

07.12.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан  “Инновацион технологиялар ва ёшлар: имкониятлар, вазифалар ва истиқболлар” мавзусида конференция ўтказилди.

Аскарлар Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топширади

28.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. 

Ўзбекистонда илк бор GDG-DevFest фестивали бўлиб ўтади

14.11.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Google Developers Group (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири бўлган GDG-DevFest дастурчилар фестивали илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Тошкентда ёшлар ҳафталиги бошланди

14.11.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги 32 мингдан зиёд ёшлар таҳсил олаётган “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига ташрифи чоғида берган топшириқлари ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Students day!” ёшлар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Ўқувчи-ёшлар билан ишлашга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилмоқда

09.11.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ўқувчи-ёшлар билан ишлашга қаратилган “Вазирлик ва ўқувчи-ёшлар” янги ташаббусни амалга оширишни бошлади.

Ёшлар фестивали Самарқандда давом этди

01.11.2018Жамият

Мамлакатимизда ўтказилаётган Ўзбекистон - Россия ёшлар фестивали иштирокчилари 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.

Ёшлар ва замонавий ахборот майдони

31.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Бухоро вилояти Ёшлар марказида 30 октябрь куни “Ёшлар медиа-маконининг замонавий трендлари: блогер ва ижтимоий медиа” мавзусида медиа-форум ўтказилди. 

Ўзбекистон – Россия ёшлар бизнес-форуми

30.10.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизда Ўзбекистон – Россия ёшлар фестивали ўтказилмоқда. Фестиваль доирасида "Ёшлар ижод саройи"да илк бор Ўзбекистон – Россия ёшлар бизнес-форуми ташкил этилди. 

Ўзбекистонда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали ташкил этилади

22.10.2018Таълим Манба: ЎзА

21 октябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори Тамара Михайлова бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистонлик ёшлар халқаро форумда иштирок этди

08.10.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Россиянинг Волгоград давлат университетида III Россия–Ўзбекистон халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Ёшлар тадбиркорлиги – энг муҳим масала

11.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга келди. 

БМТ Бош котиби ёшлар вакили Ўзбекистонга ташриф буюрди

21.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги

11-13 июн кунлари БМТ Бош котибининг Ёшлар вакили Жаятма Викраманаяке Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ёшлар вакили “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусида бўлиб ўтган xалқаро анжуманда иштирок этди.