Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда илк бор GDG-DevFest фестивали бўлиб ўтади

2018-11-14 | Технологиялар

Google Developers Group (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири бўлган GDG-DevFest дастурчилар фестивали илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Фестиваль 24 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ташкил этилиши режалаштирилган. Тадбир GDG Tashkent гуруҳи, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Google компанияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида амалга оширилади.

GDG-DevFest фестивали Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йил ўтказиладиган глобаль тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар ва янги технологияларга бефарқ бўлмаган одамлар Google компаниясининг сўнги технологиялари ва ишланмалари билан танишадилар.

GDG-Tashkent – DevFest фестивалида иштирок этиш учун Google компаниясининг мутахассиси Эли Каплан Тошкентга ташриф буюради.

Фестиваль иштирокчилари маҳаллий ва хорижлик мутахассислар билан ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларни кун давомида муҳокама қилишади.

Хусусан, иштирокчилар блокчейндан фойдаланиш, мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларини бизнесга ишлатиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан бошлаб IUT ёш мутахассислар учун Google I/O Extended Tashkent конференциясини ўтказиб келмоқда. Конференция ўзбекистонлик ёш мутахассисларини Google компаниясининг инновацион ечимлари билан танишиш учун ўзига хос платформа сифатида хизмат қилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться