Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали ташкил этилади

2018-10-22 | Таълим

21 октябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори Тамара Михайлова бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. 

 
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича икки давлат ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, қишки спорт турлари бўйича тренерлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди. 
 
Муҳокамалар якунида бир қатор муҳим йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга оид келишувга эришилган. Хусусан, юртимизда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали ташкил этилади. Шунингдек, ўзбек спортчи ва тренерларига университетнинг Россиядаги қишки спорт турларига ихтисослашган базаларда шуғулланиш имконияти яратилади.
 
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Президентимиз томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга катта эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб, ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳам соҳа ривожига хизмат қилиши кутилаётганлигини ва ушбу режаларни ҳаётга татбиқ этишда барча имкониятларга ишга солинишини маълум қилди.
 
“Мазкур филиал университетимизнинг хорижда ташкил этилаётган биринчи филиали бўлади. Унинг ташкил этилиши нафақат Ўзбекистон балки барча Марказий Осиё давлатлари ёшларининг таълим олишига қулайлик яратади. Дастлаб бир неча йўналишда ташкил этиладиган филиал йўналишлари йилдан-йилга кенгайтириб борилади. Биз муассасанинг самарали фаолият юритиши учун малакали мутахассисларимизни жалб этамиз”, деди, Тамара Михайлова.
 
Учрашув якунида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Манба: ЎзА

Поделиться