Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар ва замонавий ахборот майдони

2018-10-31 | Жамият

Бухоро вилояти Ёшлар марказида 30 октябрь куни “Ёшлар медиа-маконининг замонавий трендлари: блогер ва ижтимоий медиа” мавзусида медиа-форум ўтказилди. 

Ўзбекистон – Россия ёшлар фестивали доирасида ташкил этилган форумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари, блогерлар, икки мамлакат медиа соҳаси вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда оммавий ахборот воситаларида ёшлар ҳаёти ёритилиши, электрон ОАВ ривожи, ижтимоий тармоқларнинг ёшлар онгига таъсири, журналист кадрлар тайёрлаш борасидаги тажрибалар хусусида сўз юритилди. 

Россия медиа соҳаси вакиллари ахборот етказиб беришда аудитория билан ишлаш, миллатлараро мулоқотни йўлга қўйишда интернетнинг ўрни ва роли, халқаро йирик тадбирларни ёритишда журналист иши каби мавзулар бўйича ўз фикрларини билдирди. 

– Ўзбекистон ҳақида интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар орқали муайян маълумотга эга эдим, – дейди Новосибирск шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Забота и милосердие” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ольга Ковтун. – Бу ерга келиб, тасаввурларим янада кенгайди. Буларни интернетдаги ўз саҳифамда ёзиб бораяпман. Фестиваль доирасидаги тадбирлар, умуман, юртингиз ҳақида қолдираётган постларимга жуда кўпчилик илиқ фикр билдираяпти. 

Медиа-форумда Бухоро вилояти ҳокимлиги ва бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг матбуот котиблари ҳам иштирок этиб, ўзлари учун қимматли маълумотларга эга бўлди. 

 

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться