Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миниатюралар энциклопедияси кўринишида “Зулфияхоним қизлари“ дастури ишлаб чиқилди
2019-01-22 | Фан
Ушбу дастур ўзбек тилида 12 - 18 ёшли қизлар учун миниатюралар энциклопедияси кўринишида ишлаб чиқилган ва турли тўгаракларда, масалан “Ораста қизлар“да қўлланилиши мумкин.
Дастур қуйидаги функционал имкониятларга эга:
1) “Пазанда“ - ўзбек ошхонасининг 100 та ресептини ўз ичига олади;
2) “Хушсурат“ ўз-ўзини парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар 12 та бўлимда жамланган;
3) “Уддабурон“ - лотин алифбосидан кирилл алифбосига таржима қилиш ва аксинча;
4) “Дилрабо“ - мусиқа асбоблари бўйича қўлланма;
5) “Шижоатли“ спорт турлари бўйича маълумот беради;
6) “Зеҳнли“ хорижий тиллар, информатика, адабиёт бўлимларидан тузилган.
Муаллиф Таирова Мухаббатхонга “Зулфияхоним қизлари“ дастури учун DGU 05768-рақамли гувоҳнома берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги